Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Нукус ва Термизда «С» сертификати бўйича ОФКнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтяпти

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш, мураббийлар маҳоратини ошириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, 21 декабрь куни Нукус шаҳрида "С" сертификати бўйича ОФКнинг мураббийлик курслари бўлиб ўтмоқда. Мазкур курсларда Зоир Ҳасанов инструктор сифатида иш олиб бормоқда, Абат Арзимов эса координатор сифатида ишлаяпти. 

Шу билан бирга мана шундай ўқув курслари Сурхондарё вилоятидаги мураббийлар учун Термиз шаҳрида бошланди. Мазкур курсларда инструктор сифатида Дмитрий Ким фаолият юритмоқда, координатор эса Фурқат Мустафоқулов. Дмитрий Ким биринчи марта халқаро ўқув курсларида инструктор сифатида ишлаётганини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур. 

"Халқаро ўқув курсларида иш бошлаганимдан жуда хурсандман. Бу мен учун катта ютуқ. Келгуси режаларим ўз устимда кўпроқ ишлаб, билим ва маҳоратимни ошириб бориш ҳамда тажрибамни мураббийлар билан бўлишиш. Бундан ташқари, Сурхондарёда бундай халқаро ўқув курслари биринчи марта ўтказилаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш зарур. Бу мазкур ҳудуд учун катта воқелик. Умид қилиб қоламизки, бундай ўқув курслари бу ерда яна кўплаб бўлиб ўтади", - дейди Дмитрий Ким.

Мазкур ўқув курслари тингловчиларини асосан маҳаллий футбол академиялари мураббийлари ташкил қилади.Нукус ва Термиз шаҳарларидаги ўқув курслари 26 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Курсларнинг иккинчи қисми 4-10 январь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Келаси йилдан бошлаб "С" сертификати учун ўқув курслари ОФК томонидан ўтказилмайди. Эндиликда мазкур сертификатни қўлга киритиш мураббийлар маҳаллий футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинадиган  ўқув курсларида ўқишлари керак бўлади. 
Манба: UFA
Киритилди: 15:11, 24.12.2018.
Ўқилди: 1749 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9893]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4525]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2739]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2668]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2564]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1958]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1950]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1587]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1414]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1301]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик