Кириш Регистрация
09/09 18:30 ОКМК 1-3 Пахтакор
09/09 19:00 Нефтчи 2-1 Сурхон
09/09 20:00 Насаф 3-0 Бунёдкор
09/09 21:45 Барселона 5-1 Фейеноорд
09/09 21:45 Штутгарт 3-1 Викинг
09/09 23:59 Ливерпуль - Атлетико
09/09 23:59 Наполи - Арсенал
09/09 23:59 ПСЖ - Спортинг
09/09 23:59 Спортинг - Галатасарой
10/09 19:00 Динамо - Қизилқум
10/09 19:00 Андижон - Қўқон-1912
10/09 20:00 Хоразм - Сўғдиёна
11/09 19:00 Локомотив - Машъал
11/09 19:00 Бухоро - Навбаҳор

Ҳудудлардан саралаб олинган ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни бошланди

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда ҳакамликни ривожлантириш, ҳакамлар малакасини ошириш, уларнинг касбга бўлган лаёқатларини синовдан ўтказиш мақсадида, мунтазам равишда ҳакамаларни аттестациядан ўтказиб келмоқда.   Шунга кўра, бугун 25 декабрь куни Тошкент шаҳрида Республикамизнинг барча ҳудудларидан саралаб олинган 30 нафардан ортиқ ёш ҳакамларни аттестациядан ўтказиш жараёни бошланди.    Аттестацияда ҳакамлар жисмоний тайёргарлик ҳамда футбол ўйини қоидалари бўйича синовдан ўтишлари белгилаб қўйилган. Куннинг биринчи қисмида Тошкент шаҳридаги Енгил Атлетика федерацияси югуриш йўлакчасида ёш ҳакамлардан нормативлар қабул қилинди.  Куннинг иккинчи ярмида  "Чиғатой" спорт мажмуасида ҳакамлар ўйин қоидалари бўйича имтиҳон топширишади. Имтиҳонлар ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси томонидан ўтказилмоқда.    Синовлардан муваффақиятли ўтган ёш ҳакамлар келаси йилнинг январь ойида Про-лига ҳакамлар учун бўлиб ўтадиган ўқув-машғулот йиғинига таклиф этилади. 
Манба: UFA
Киритилди: 15:29, 25.12.2018.
Ўқилди: 2402 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик