Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Мехди Бенатия немис клубларининг қизиқиш доирасига тушиб қолди деб хабар беради Tuttomercatoweb.
Манбанинг хабар беришича, 31 ёшли футболчининг хизматига “Шальке”ва дортмунднинг“Боруссия” клуби қизиқиш билдирмоқда.
Марокашлик футболчи “кекса синьора” сафида ўйин амалаётига эга бўлмаётгани сабаб жамоасини ўзгартириши мумкин.
Жорий мавсум, Бенатия “Ювентус” сафида 6 та ўйинда майдонга тушди. Унинг туринликлар билан тузган шартномаси 2020 йилгача амал қилади.