Англия футбол ассоциацияси (FA) АПЛнинг 19-тури доирасида бўлиб ўтган "Ливерпуль" – "Ньюкасл" баҳсида пенальти белгилашга сабаб бўлган вазият юзасидан қарор чиқарди.
Ушбу вазиятда ҳимоячи Пол Дамметт мезбонлар ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг қўлидан тортгани учун мисрлик футболчи жарима майдончаси ичида йиқилганди. Ҳакам эса пенальти белгилади ва уни Салоҳнинг ўзи муваффақиятли амалга оширди.
Собиқ ҳакам Марк Халсининг фикрича, мисрлик ўйинчи ушбу вазиятда симуляция ишлатган. Ўтган мавсумда Умар Ньяссе ва Мануэль Лансини шунга ўхшаш вазият учун FA томонидан иккита ўйинга дисквалификация қилинганди.
Аммо Англия футбол ассоциацияси кечаги ўйинда Даммет ва Салоҳ ўртасида контакт бўлган деб ҳисоблади. Шу тариқа, 26 ёшли футболчи АПЛнинг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган "Арсенал" ва "Манчестер Сити"га қарши учрашувларда майдонга туша олади.