Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико 1-1 Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

2018-йилдаги энг омадсиз футболчи ва мураббий

Баҳо:
+3 | -

 Лопатеги – Собиқ «Реал Мадрид» мураббийси

Дарҳақиқат, бу мураббий учун 2018-йил омадсиз келди. Аввалига тушунарсиз сабабларга кўра терма жамоани мундиал бошланиши билан тарк этган мураббий ҳамманининг эътибор марказида бўлди. Уни қаттиқ танқид қилишди, лекин бироздан сўнг ҳаммаси тинчиб кетди. Лопатеги «Реал Мадрид» жамоасида иш бошлагач бу танқидлар ҳам холва бўлиб қолади. Айниқса, азалий рақиб ҳисобланган «Барса» билан ўтган учрашувдаги йирик ҳисобдаги шармандали мағлубиятдан сўнг мутасаддилар чидай олишмади. Лопатеги ҳам ўз истеъфосини эълон қилди. Зиданнинг «Реал Мадрид» жамоасидан кейин Лопатегининг «Реал Мадрид»и жуда ҳам заиф кўриниб қолди. Афсуски, мураббий ўз кариерасига доғ тушириб қўйди.Айниқса, гранд жамоалар бу мураббий ҳизматидан фойдаланишни хоҳлашмаслиги аниқ. «Реал Мадрид» нинг омадсиз старти ўз йўлига, аммо Лопатегининг омадсизлиги жуда ҳам ачинарли.

Алексис Санчес – «Манчестер Юнайтед» футболчиси

Кўпчилик футбол мутахассилари Мҳитарян ва Алексисниниг алмашишидан кўпроқ «Манчестер Юнайтед» фойда кўради деб ўйлашганди. Афсуски ундай бўлиб чиқмади. Алексис совринлар ютиш мақсадида «Арсенал» жамоасидан «Қизил иблислар» таркибига ўтган эди. Тақдир тақазоси билан «Манчестер Юнайтед» жамоаси ўйинларида пасайиш кузатилди. «Арсенал» эса аксинча. Ҳозирда Алексис «Қизил иблислар» асосий таркибидаги жойини батамом ютказиб бўлди. У «Канонирлар» мухлисларини ёқимтойи, «Арсенал» жамоасининг том маънодаги етакчиси эди. Шунчаки совринлар ютиш илинжида «Манчестер» га кўчиб бориш унинг ҳаётидаги энг нотўғри қарор бўлди. «Арсенал» энди кўтарилишни бошлаган эди. Жамоа энди бир меъёрда ўйин кўрсатиб мухлисларни ҳурсанд қилишни бошлаган бир пайтда, Алексис бегона жамоада, бегона шаҳарда, ёлғиз ўзи қолиб кетди.

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 12:43, 28.12.2018.
Ўқилди: 15704 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусанов дунёнинг энг кучли U-21 вундеркидлари топ-10 талигидан жой олди [9728]

Мбаппе ёки Винисиус: "Реал"да бир мегаюлдуз билан хайрлашиш муҳокама қилинмоқда [4496]

Фабрегас бошқаришни орзу қилаётган клуб номи маълум бўлди [2620]

«Барса» Флик бўйича янгиликни эълон қилишга тайёр [2580]

Диего Симеоне Хулиан Альваресга қайси клублар қизиқиш билдираётгани айтди [2529]

Чемпионлар лигаси. «Атлетико» - «Арсенал» ўйинидаги пенальтилар туфайли дуранг қайд этилди (видеошарҳ) [1949]

«Барса» ҳужум чизиғини кучайтиришнинг арзон йўлини ҳам топиб қўйди [1833]

Саудия Про-лигаси. Роналду голи «Ан-Наср»га Элит ОЧЛнинг амалдаги ғолиби устидан ғалаба келтирди (видеошарҳ) [1570]

Бруну Фернандеш ва Бернарду Силва Европанинг бир жамоасига ўтиши мумкин [1403]

"Реал" юлдузлари Клопп ва Моуриньо ўртасида танлов қилишди - тафсилотлар [1228]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик