Кириш Регистрация
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер 1-1 Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт 3-0 Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ 5-2 Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид 3-0 Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкентдаги йиғинни якунлади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси жорий йилнинг 16 декабрь куни Тошкентда йиғинга киришгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик. Мураббийлар штаби мазкур йиғин давомида терма жамоага номзод футболчиларни яна бир бор синовдан ўтказиб олишди. Футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яхшилаш мақсадида, майдондаги машғулотлардан ташқари тренажер залларида ҳам машғулотлар олиб борилди. Кеча олимпия терма жамоасининг Тошкентдаги йиғини якунига етди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Терма жамоалар департаменти директори Шарофиддин Ҳожиниёзов йиғиндан кейин терма жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби билан учрашув ўтказди. Учрашув давомида Тошкентдаги йиғин давомида Олимпия терма жамоаси асосини шаклланитирш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича мураббийлар ҳисоботи тингланди ҳамда келгуси режалар ҳақида гаплашилди.

Жумладан, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси учун январь ойида яна бир йиғин ташкил этилади. Мазкур йиғин 4-25 январь кунлари ўтказилиб, йиғин давомида Олимпия терма жамоаси футболчиларининг жисмоний ҳолатини яхшилаш борасида иш олиб борилади.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 13:59, 28.12.2018.
Ўқилди: 3118 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.