Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Ҳақиқий спортчиларни эслаб… Дунё бошқа бунақа спортчиларни кўрмади ва кўрмаса ҳам керак

Баҳо:
+2 | -

1992 йил. Сиэтл паралимпиадаси... 100 метрга югуриш баҳслари. Жисмонан ва ақлан заифлар ўртасидаги спринт баҳслари. 9 нафар иштирокчи. 9 нафар кўнгли ярим, лекин ғурури баланд спортчилар. 9 хил миллат ва 9 хил байроқ остидаги спортчилар.

Ҳакамлар тайёрланишга буйруқ беришди. Улар старт чизиғидан жой олишади ва ўқ овози янгради. Спортчилар жон-жаҳдлари билан олдинга интилишди. Тўғри, улар ўқдек отилиб кетишмади, дарҳақиқат, улар катта тезликда мухлисларнинг кўзларини қувнатиб югуриб кетишмади, лекин уларнинг ҳаммаси марра сари бор вужудлари билан интилишди. Энг олдинги қаторга ўтиб кетган шарқий осиёлик атлет бирданига қоқилиб йиқилиб кетди. У жон ҳолатда ўрнидан туришга интилди, лекин уддасидан чиқа олмади. Унинг оёқлари яхши букилмас, агар букилса кейин ёзилмай қоларди. Ортидан келаётган спорчилар уни қувиб ўтиб кетишмади. Биринчи бўлиб АҚШ вакиласи (Даун синдроми билан оғриган қиз) келдида, уни маҳкам бағрига босди сўнг: «Энди яхшими?», — деди.

Қолган спортчилар аста ортига қайтдилар ва йиқилган атлетни ўрнидан тургазишди. Сўнг бутун дунёни ҳайратда қолдирганча қўл ушлашиб, маррага бирдек кириб келишди. Стадион ўрнидан туриб, ногирон, кўнгли ярим, лекин инсоний ҳисларга бой, том маънодаги Одамларга кўзларида ёш билан узоқ қарсак чалди...

Бу воқеа ҳақида бежиз тўхталмадим. Бизнинг футболчилар ҳали ЖЧ нималигини билмай келишмоқда, лекин уларни ҳамма танийди. Озгина ютуққа эришишса ҳам, автомашиналар қаторлашиб уларни кутади, лекин бизнинг ампутант футбол термамиз бир неча бор ЖЧда ғолибликни қўлга киритишган, афсуски, уларнинг ҳатто исмини ҳам билмаймиз. Келажак авлод учун бизниниг ампутант термамиз чинакам ўрнак деб айтсак, хато қилмаган бўламиз. Сайтимиз тамонидан янги йилдан сўнг бир неча янги лойиҳаларни ишга тушириш ниятидамиз. Насиб қилса, илк интервьюмиз ҳам ампутант футболчи юлдузларимиз ҳақида бўлади. Чунки улар бунга лойиқ.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:08, 29.12.2018.
Ўқилди: 6944 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.