“Реал” президенти Флорентино Перес “ПСЖ” ҳужумчиси Килиан Мбаппени сотиб олишга жиддий киришди.
“Don Balon” нашрининг ёзишича, Перес Мбаппе учун “ПСЖ”га уч нафар футболчисини беришга тайёр. Булар Каземиро, Иско ва Марко Асенсиолардир.
“Реал” президенти бу уч нафар футболчисини 280 млн еврога нархлаган. Перес бу алмашинувга ҳеч қандай пул қўшилмаслигини истамоқда. “ПСЖ” раҳбарияти эса ҳали ҳеч бир жавоб қайтармади.