Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Самарқандлик ёш гимнастикачилар Дубайда ажойиб натижага эришишди

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бадиий гимнастика бўйича «2-Emirates Asian cup» халқаро турнири ўтказилди ва унда жаҳоннинг 15 давлатидан 400 дан зиёд ёш гимнастигачи қизлар иштирок этишди. Мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган самарқандлик ёш гимнастикачилар ажойиб натижа кўрсатишди, медаллар ва кубокларга эга чиқиб, шоҳсупага кўтарилишди.

Самарқандлик ёш ва иқтидорли мураббий Мафтуна Шамсиева мураббийлиги остидаги қизалоқлар ҳисобига 4 та кубок, 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медал ёзилди:

Регина Ўзбекова (спорт усталигига номзод, 2005 ), Level А: ҳалқа — 3-ўрин, кўпкураш — 3-ўрин;

Согдиана Ешчилёва (2006), Level A: ҳалқа — 3-ўрин, булава — 2-ўрин, кўпкураш — 2-ўрин;

Вилана Савадян (2007), Level A: ҳалқа — 1-ўрин, копток — 2-ўрин, булава — 1-ўрин, кўпкураш — 1-ўрин;

Амалия Мамедова (2008), Level A: ҳалқа —1-ўрин, копток — 2-ўрин, булава — 2-ўрин, кўпкураш — 2-ўрин;

Юлдуз Абдуғаниева (2008), Level B: копток — 1-ўрин.

Шунингдек, мураббий Шоҳсанам Аҳмедова қўл остидаги ёш гимнастикачи, 2010 йилда туғилган Самира Комилжонова ва Севара Журабаева тайёрлаган умидли ёш гимнастикачи Рухшона Фазилова ҳам предметсиз чиқишда 1-ўринни қўлга киритди.

Бадиий гимнастика бугунги кунда шунчаки спорт тури бўлибгина қолмай, санъат ва спортнинг бир-бирини уйғунлаштирувчи мусобақасига айланиб улгурган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:40, 30.12.2018.
Ўқилди: 4077 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик