4- ўрин
Тимур Кападзе
Тимур майдон марказидаги ишончли ва ўта совуққон ўйини билан марказий зонада термамиз учун узоқ йил ўйнади. Юртимиздаги энг кучли таянч ярим ҳимоячи сифатида термамизга мунтазам чақирилиб турди. Кападзе термамиз учун кўплаб қийин учрашувларни ўтказган. Кападзенинг «интеллигент» деб чақиришларини кўпчилик билмаса ҳам керак. У шахс сифатида ҳам намуна қилиб кўрсатишга лойиқ инсон
3 – ўрин
Сервер Жепаров
Осиёнинг 2 карра энг яхши футболчиси, юртимизда ҳам бир неча бор «Йил футболчиси» деб топилган термамиз юлдузини 4 ликка киргазмасак хато бўлар эди. Жепаров термамиз учун кўплаб ёрқин ўйинларни ўтказган. Қосимовдан кейин эса термамиз юзи сифатида ўзбек футболини дунёмиқиёсида ёя олди. У Жанубий Корея, Эрон, Саудия Арабистони сингари Осиёнинг кучли чемпионатларида ажойиб ўйинлари билан юртимиз футболини дунёга таънита олди. Термамиз собиқ сардори футболимиз тарихидан хақли равишда жой олди.
2-ўрин
Одил Аҳмедов
Кўпчилик бу футболчини биринчи ўринда кутган бўлса, ажаб эмас. Дарҳақиқат, бу футболчи термамиз учун жуда кўплаб ажойиб ўйинларни ўтказган, лекин Аҳмедовнинг бу рейтингда иккинчи ўринни эгалашининг асосий сабаби Аҳмедов ҳеч қачон клубини термадан юқори қўймаган. У ҳеч қачон клубида бошқача, термада бошқача футбол кўрсатмаган. Термамиз учун доим жон-дилидан ўйнаган. Айниқса, сўнгги йилларда «оқ бўрилар»нинг етакчиси сифатида ўйинни деярли тўлиқ ўзига олмоқда. Аҳмедовнинг айниқса интервьюларида жон куйдириб термамиз ҳақида фикр билдириши, сўнгги сонияларгача курашдан тўхтамаслиги билан халқимизнинг чин фарзанди эканлигини кўрсатиб қўя олди.
1 – ўрин
Александр Гейнрих
Ҳа Саша термамиз учун ҳатто ўлимга ҳам тайёр эди… 2011-йилда Қатарда бўлиб ўтган қитъа кубогида 3-ўрин учун бўлган учрашувдан сўнг унинг қандай йиғлаганини кўпчилик ҳалигача эслайди. Охирги ЖЧ саралашидаги омадсизликдан сўнг майдонда ёш болаларча ётиб йиғлагани эса ҳалигача кўз олдимда. У футболчилик кариерасига урғу бермади,у чет клубларига ўтишга интилмади , у шунчаки футболнинг ҳақиқий фанати эди. Термамиз учун бир неча ўта муҳим голлар урган Гейнрихни халқимиз ёқимтойи десак, адашмаган бўламиз. Ўзбекистоннинг соддадил, жонкуяр фарзандининг қадри кетганидан кейин шундоқ билинмоқда. Хозирда термамиз Гейнрихга ўхшаган голга,ғалабага чанқоқ хужумчига мухтож. Афсуски, Сашага ўхшаш хужумчилар ҳар куни ҳам туғилавермайди.