Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 19:30 Нефтчи - Пахтакор
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Азизбек Турғунбоев: «Навбаҳор»да қолишга қарор қилдим»

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Азизбек Турғунбоевни “Пахтакор” жамоаси билан расман келишувга эришгани ҳақида маълумотлар тарқалди. Ваҳоланки Турғунбоевнинг "Навбаҳор" билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Масалага ойдинлик киритиш мақсадида Азизбек билан суҳбат уюштирдик.

- Бугун кўплаб сайтларда сизни «Пахтакор» билан келишувга эришганингиз ҳақида хабарлар тарқалиб кетди. Бу қанчалик ҳақиқат?

- «Пахтакор» жамоаси билан музокаралар бўлмаган дея олмайман. Улар билан шартномалар масаласида гаплашганмиз. Аммо, якуний қарорим «Навбаҳор»да қолиб, чемпионлик маррасини забт этиш. Мана шундай шароитларни яратиб бераётган раҳбарлар ва мухлислар учун жамоада қолишга қарор қилдим.

- «Навбаҳор» жамоаси раҳбарияти жамоада қолишингиз учун сизга таклиф қилган шартномага имзо чекишга мажбур бўлганингиз ростми?

- Йўқ, (кулади) бундай нарса бўлмаган. Одамлар бунақа гапларни қаердан топишади ҳайронман. Ҳар доим ўз хоҳишим билан шартномага имзо чекканман. Бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас.

- Юқорида «Пахтакор» билан келишув тўғрисида айтдингиз. Якуний қарорингиз эса «Навбаҳор»да қолиш экан келажакда «Пахтакор» билан ҳеч қандай муаммо бўлмайдими?

- Бу масалада муаммолар бўлмайди деб ўйлайман. «Навбаҳор» ПФК раҳбарияти масалани ҳал қилишини айтди. «Пахтакор» клуби раҳбарияти мени тўғри тушунишади деб умид қиламан. Эътибор қилиб жамоага таклиф қилганларида хурсандман ва раҳмат айтаман.

Аммо, юрагим «Навбаҳор»да. Наманганда футболнинг ашаддий, фидоий мухлислари жуда кўп. Жамоамизнинг шундай фидоий мухлислари учун, уларнинг ҳурмати учун, яна «Навбаҳор»да қоламан. Уларнинг менга бўлган ишончлари учун, қўллаб-қувватлаб турганликлари учун барчаларига раҳмат дейман.

Фарҳод Умаралиев суҳбатлашди

Киритилди: 22:06, 01.01.2019.
Ўқилди: 6185 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.