Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Миллий терма жамоамизнинг чемпион бўлишини хоҳлайсизми? Унда …

Баҳо:
+5 | -

  2-январь тонгида юртимиз термаси БАА га учиб кетишди. Уларни миллионлаб футбол мухлислари эса ортларидан қараб қолишди… Аллоҳ бир оғиз «Бўл» деган сўз билан бутун борлиқни яратганини ҳаммамиз жуда ҳам яхши биламиз. Ота- боболаримиз бежиз : Дунё сўздан яралган, ҳар бир айтилаётган сўз моддийлашади,деб айтишмаган. Олдинда термамиз учун машаққатли синовлар турибди. Ҳозирда жамоамиз биз кутган даражада кучли бўлмаслиги мумкин, балки кўпчилик кутган натижани янги мураббий кўрсата олмаётгандир, яна кимдир УФА дан норозидир, яна аллақандай гиналар бордек, лекин келинг ҳаммасини унутамиз, бир жамоа бўлиб, яҳлит бир мушт бўлиб жипслашамиз! Ҳамма гина-кудратлар,норозилкларни узоғи билан бир ойга ёддан чиқариб турамиз.

  Ўзбек футболи ҳақида негатив коментлар, салбий фикрлар ёзишни ҳам, ишончсизлик билдиришни ҳам ўзбекона бағрикенглик билан тўхтатамиз!

   Мен термамиз сафидаги баъзи ўйинчилар билан суҳбатлашиб тураман. Ана шундай суҳбатларимдан бирида Анзур Исмоилов қизиқ бир гап айтганди: Абрамов Осиё кубогида термамиз футболчиларига интернетга киришни ман қилиб қўйган экан. Мен хайрон бўлиб сўраган эдим: «Ия сизлар ҳам ўзбек сайтларини ўқийсизларми дея?» Шунда Анзур :Албатта, деярли ҳамма футболчилар «Чемпионат.ациа» ва «Стадион.уз» сайтларини мунтазам кузатиб боришадику,- дея ажабланган эди.

  Сизнинг ҳар бир негатив комент ёки фикрингиз, албатта, ўз эгасига етиб боради. Борганда ҳам у футболчининг фақат ғолиблик руҳини синдиради, ўзига бўлган ишончини камайишига олиб келади. Дунё олимлари сўзнинг қанчалар катта қудратга эга эканлигини фанда ҳам исботлаб беришган. Келинг жаноб Купер: «Чемпион бўламиз»,- деб айтган сўзига таъсир кўрсатайлик. Ҳаммамиз шу сўзни қайтарайлик ва шу сўзга ишонайлик…

 Шу йигитлар юртимиз байроғИ туширилган либосларда сиз билан биз яшаётган она юртимиз шарафини ҳимоя қилиш учун мусофирдек бегона юртга кетишди. Уларга бўлган ҳамма салбий ҳисларни бир четга суриб қўйиб шунчаки «Биз, албатта, чемпион бўламиз» деб айтинг ва бунга ишонинг ! Айнан бир халқ бўлиб жипслашиб шу йигитларга ишонишнинг айни вақти эканлигини сезган бўлсангиз керак!

  Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов айтганидек: Қачон халқ бўласан сен, эй оламон! Халқ бўлиш вақти етди.

  Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф айтганидек : «Халқ бўл, элим»!

  Мақолам сўнггида футболчиларимизга ҳам икки оғиз: Юракдан ўйнанг йигитлар, ўйинларингизни кўриб юракларимиз ҳапқириб кетсин. Борингизни бериб ўйнанг йигитлар, токи бирорта мухлис мен бундан яхши ўйнар эдим дея олмай қолсин! Бизнинг чемпионлик ҳақидаги орзуларимиз сизлар-ла ушалсин!

 Олға «Оқ бўрилар!»

                                                                                   Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 12:09, 02.01.2019.
Ўқилди: 9230 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.