Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўзимизникиларни тинч қўй, «Пахтакор»!

Баҳо:
+ | -2

Кеча интернетда аввалига Азиз Турғунбоевнинг «Пахтакор»га ўтгани ҳақидаги хабар яшин тезлигида тарқалди. Ортидан эса, бу хабарни инкор этувчи интервью пайдо бўлди. Тўғриси, бу вок,еа кўпчиликни хайрон к,олдирди.

Мен бир нарсага ҳеч тушуна олмайман. «Пахтакор» жамоасининг кучи, молиявий қудрати жанубий америкалик ҳужумчилар, европлаик ярим ҳимоячиларга бемалол етадику! Наҳот ички чемпионатимиздаги кучсиз клубларни баттар ожизлаштириб жамоани тузишдан уларга наф бўлса! Ахир кучсиз ички чемпионат билан халқаро майдонда клубларимиз ҳеч нарсага эриша олмагаслигини футболга чуқур тушунмайдиган мухлислар ҳам билишади-ку!

«Пахтакор» ички чемпионатимизда жамоасини елкасида кўтариб юрадиган футболчиларимизни ўз сафига чорлаб, жамоасини кучайтира олмайди,шунчаки рақибларини заифлаштирмоқда, холос! «Шерлар»нинг трансфер сиёсатини бошқатдан кўриб чиқиш ва тўғри йўлга қўйиш керак. Акс холда, жамоа хали-бери бу сиёсати билан сийқаси чиққан ички чемпионат ғолиблигидан бошқа ҳеч нарсага эриша олмаслиги аниқ!

Тўғриси, бутун ўзбек халқи ОЧЛ баҳсларидаги нафақат «Пахтакор»нинг, балки ўзбек клубларининг зафарли одимларини, халқаро майдондаги ғалабаларини соғинган. Бу истакни амалга ошириш учун эса савияли легионерларни олиб келиш талаб этилади!

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 17:19, 02.01.2019.
Ўқилди: 17568 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.