Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ЎзПФЛ: «2019 йилдан клубларни лицензиялаш талаблари янада кучайтирилди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ўзбек клубларини лицензиялаш бўйича регламент талабларини бажарган клублар ҳақида маълумот берди.

“ОАВда аввалроқ Ўзбекистон клубларининг тўрт нафари ОФК лицензиялаш талабларини бажарганлиги, яна уч нафар клуб эса, санкциялар билан ушбу лицензиялаш талабларини бажаргани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси клубларни лицензиялаш бўйича миллий регламентни ишлаб чиққани ва у клубларга тақдим этилгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Ушбу регламент, шунингдек кенг жамоатчилик учун ҳам ҳавола этилгани ва уни расмий сайтдан юклаб олиш мумкинлигини эслатиб ўтиш жоиз.

Эътиборлиси, ушбу лицензиялаш талабларини ишлаб чиқишда Профессионал Футбол Лигаси ОФК лицензиялаш талабларидан келиб чиққан, аммо айрим талаблар ОФК талабларидан ҳам жиддийроқ ҳисобланади. ОФК лицензиялаш талабларини клублар ўртасида ОФК мусобақаларида қатнашадиган клублар бажариши шарт ҳисобланади.

Қолган клублар эса ОФК лицензиялаш талабларини бажариши шартли ҳисобланмайди, боиси улар миллий лицензиялаш талабларини бажариши лозим ва бу лицензия уларга футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати учрашувларида қатнашиш учун имкон беради.

Исталган клуб ОФК лицензиясини олиши мумкин, аммо шу билан биргаликда, улар миллий чемпионатда иштирок этиш учун миллий лицензияни ҳам қўлга киритишлари шарт.

Ҳозирга келиб, Ўзбекистоннинг 7 та клуби ОФК лицензиялаш талабларини бажарган ва ОФК лицензиясини қўлга киритган. ОФК улардан учтасига – “Насаф”, АГМК ва “Навбаҳор” клубларига санкциялар билан, яъни маълум имтиёзлар орқали клубларга ОФК лицензиясини тақдим этган.

Ушбу клублар маълум муддат давомида ОФК талабларини бажариши шарт. Қолган клублар эса миллий лицензияга эгалар. Бу йилдан бошлаб, миллий лицензиялаш талаблари янада кучайтирилди. Клубларнинг ўз академиялари бўлиши, стадион инфратузилмаси, шунингдек бир қатор бошқа мезонлар шартли қилиб қўйилди.

Қолаверса, Профессионал Футбол Лигаси клубларни лицензиялаш бўйича махсус комиссияси йил давомида клубларни мониторинг қилиб бориш ваколатини ўзида қолдиради”, дейилади ЎзПФЛ маълумотида.

Манба: Stadion
Киритилди: 23:26, 02.01.2019.
Ўқилди: 3083 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.