Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Фоторепортаж: Ўзбекистон МТЖ Дубайда иккинчи машғулотни ўтказди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дубай шаҳрида Осиё Кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун Эктор Купер бошчилигидаги футболчилар иккинчи машғулотни ўтказишди.

БАА футбол федерациясига қарашли майдонда ўтган машғулотлар одатдагидек енгил машқлар билан бошланди. Кейин тўп билан ишланди.

Бугун асосий эътибор дарвозага зарба йўллашга қаратилди. Таркибдаги барча футболчилар бир неча мартадан дарвозаларга зарбалар йўллади.

Терма жамоа дарвозабонлари галма-галдан дарвозага туриб, бу зарбаларни қайтаришга уриндилар. Дарвозабонлар мураббийи Денис Иванков уларни назорат қилди.

Бугунги машғулотлар юқори кайфиятда якунига етди. Таркибдаги барча футболчилар яхши жисмоний ҳолатда бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммон терма жамоасига қарши ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади.

Манба: UFA
Киритилди: 01:26, 04.01.2019.
Ўқилди: 3808 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [14387]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [7209]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5810]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5546]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3683]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2783]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2149]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2137]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2007]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1859]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик