Кириш Регистрация
15/07 23:59 Англия 1-2 Аргентина
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив

Осиё кубоги юлдузлари

Баҳо:
+ | -

Сардор Азмун (Эрон) «Рубин»- Россия

Форсларнинг чинакам 9-рақамли ҳужумчиси, нафақат Осиё, балки Европада ҳам ном чиқаришга улгурди. Айниқса Қурбон Бердиев қўл остида «Ростов» клуби шарафини ҳимоя қилган пайтлари ҳатто бир нечта Европа грандларини ўзига қарата олди.Ҳозирда Эроннинг энг номдор футболчиларидан бири бўлиб турган ҳужумчи, Осиё кубоги осмонини бемалол безай олади десак, адашмаган бўламиз.

Метю Раян (Австралия) «Брайтон» - Англия

Ҳақиқий жангчи дарвозабон. Ҳозирда ўзининг ишончли ўйинлари билан Австралияни бемалол руҳлантира оладиган юлдуз ўйинчи. Бу мавсум АПЛ да жамоасининг ишлари у қадар юришмаётган бўлса ҳам, дарвозабон ўз ишини уддасидан чиқмоқда. АФC расмий сайти бу футболчини Осиёнинг энг машҳур 10 та футболчисидан бири деб бежиз атамаган бўлса, ажаб эмас!

 

Одил Аҳмедов (Ўзбекистон)«Шанхай» - Хитой

Бир неча йиллардан бери юртимиз термасини елкасида кўтариб юрган футболчимиз, сўзсиз Осиё кубогининг машҳур шахсларидан бири ҳисобланади. Ўз вақтида трансфер бозорида нархи 20 миллионгача кўтарилган юртдошимиз ҳалигача Осиёнинг юзи сифатида қайд этилади. Бу унинг учун охирги Осиё кубоги бўлиши ҳам мумкин. Шу сабаб, хамюртимизга фақат ва фақат ғалабалар тилаб қоламиз.

Мая Ёшида(Япония)«Саутгепмтон» - Англия

Самурайлар ҳимоясининг юраги ҳисобланган Ёшида АПЛ да ҳам ишончли ўйинларини давом эттирмоқда. У термаси учун ҳам жуда фойдали футболчи ҳисобланади. Осиё кубогининг яна бир номдор футболчисидан Япониянинг умиди катта. Ундаги тажриба уларга қўл келиши аниқ.

Сон Ҳюн Мин (Жанубий Корея)«Тоттенҳем» -Англия

Ҳозирда нақд 60 миллионга баҳалонаётган бу йигитни «Осиё бриллианти» деб атасак ҳам бўлади. АПЛ даги ўйинлари билан ҳаммани ўзига қарата олган қаҳрамонимиз ҳозирда фантастик формада. Бу йилги Осиё кубогида ундан чиройли ўйинларни кутиб қоламиз.

Манба: m.stadion.uz
Киритилди: 14:47, 04.01.2019.
Ўқилди: 7725 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Беллингем ўйиндан сўнг нима сабабдан Аргентина терма жамоаси ўйинчисини ургани маълум бўлди [12681]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги рекордини янада янгилади [7826]

Лионель Месси жаҳон чемпионатлари тарихида мутлақ рекорд ўрнатди [4843]

Беллингем Аргентинага қарши баҳсда Мессига нималар деганини айтди [4016]

ЖЧ-2026. Аргентина Англияни иродали тарзда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Мессидан иккита ассист [3526]

«Бавария» Олисе учун «Реал»дан қанча сўраши маълум бўлди [3221]

Месси ЖЧ-2026 финалига чиқиш ҳақида фикр билдирди ва танқидчиларга жавоб қайтарди [3055]

Аргентина миллий жамоаси футболчилари Мессининг жамоа учун аҳамиятини таъкидлашди [2451]

Романо Майкл Олисенинг «Реал»га ўтиш шартини маълум қилди [2329]

Харри Кейн Англиянинг ЖЧ-2026 ярим финалидаги мағлубиятига муносабат билдирди [2314]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик