Мексиканинг "Дорадос" клуби бош мураббийи Диего Марадонанинг соғлигида муаммолар пайдо бўлди.
58 ёшли аргентиналик Буэнос-Айресда тиббий кўрикдан ўтди ва ошқозонидаги операция туфайли эндоскопия қилинди.
Бироқ шифокорлар Марадонанинг ошқозонида қон оқишни қайд этишди, мутхассис шифохонага ётқизилди.
Шифохонадагиларнинг айтишларича, бу жиддий эмас.