Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Юракларда ҳаяжон… Термамиз ўйинларини соғиндик...

Баҳо:
+ | -1

Мана Осиё кубоги ҳам старт олди. Бир нечта сенсацион натижалар ҳам кўришга улгурдик. Лекин, сизга ҳам Осиё кубогига нимадир етишмаётгандек туюляптими?

Ҳа, албатта, ахир терма жамоамиз ҳали майдонга тушмадида! Бесабрлик қурсин, лекин нима қилайлик Ватанимизни шунчалар яхши кўрсак?!

Тўғриси, юртимиз бош жамоаси ижросидаги ўйинларни нафақат мен, балки бутун халқимиз орзиқиб кутмоқда. Ахир, анчадан бери расмий ўйинларда кўриниш бермаган юртимиз бош жамоаси ўйинларини жуда ҳам соғиндик. Қирқига чидаган қирқ бирига ҳам чидашимиз керак, на чора?!

Турнирни кузатиб борарканман, бир нарсанитушуниб етяпман. Ҳали бу турнирда сенсацион натижалар кўп бўладиганга ўхшаяпти. Осиё жамоаларининг ҳам даражаси ва савияси анча бир-бирига яқинлашиб қолгани яққол сезлимоқда. Бундан ташқари 24 жамоанинг иштирок этаётгани ҳам турнирга ўзгача қизиқиш уйғотяпти, менимча.

Бундан кўриниб турибдики, термамиз учун ҳеч қайси учрашув осон ўтмайди. Гуруҳимизда соддароқ кўринган Уммон ва Туркманистон термалари ҳам осонликча очко бермасликлари аниқ. Шу сабаб, ғалабалар биз ўйлаганчалик йирик ҳисобларда бўлмаса, бундан фожеа ясамаслик зарур. Сабаби, бу катта мусобақа ва унда ўйинлар кўп. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучни тежаш ва чемпион бўлиш учун Купернинг ўйин услуби қўл келиши мумкин. Бироз зерикарли кўринсада эҳтиёткор ва ишончли футбол ҳозирда ғалабанинг калити эканлигини Франция термаси ЖЧда кўрсатиб қўйгани ёдингизда бўлса керак.

Масъулиятли ўйинлар олдидан термамиз футболчиларига омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Ҳурматли футолчилар, бизни узоқ куттирганга яраша турнирда узоқроқ қолишингизни ва албатта юртимизга чемпион бўлиб қайтишингизни Яратгандан тилаб қоламиз.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:44, 07.01.2019.
Ўқилди: 5973 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик