Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Миллий» стадионида жиддий ўзгаришлар бўлмоқда

Баҳо:
+ | -
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда футбол инфратузилмасини яхшилаш, замонавий талабга жавоб берадиган стадион ва майдонларни барпо қилиш ва реконструкция ишларини олиб бориш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, айни кунларда пойтахтимизда жойлашган "Миллий" стадионнинг чимини янгилаш ишлари олиб борилмоқда. ЎФАнинг буюртмасига асосан “Насаф” клубига қарашли Қаршидаги “Марказий стадион майдонининг ишчи ходимлари бу борада катта ҳажмда меҳнат қилишяпти. Стадион майсасини замонавий талабга жавоб берадиган даражага олиб келиш учун  майдонга хориждан тайёр чим олиб келтирилади.

Айни пайтда майдоннинг чими 20-40 см ўлчамида ўйиб олиниб (турли ўлчамдаги платмасса қувурлардан иборат майдон дренажлари эса 50-60 см чуқурликда жой олгани учун уста ва техника ҳадовчисидан ҳушёрлик талаб этяпти) ташқарига олиб чиқиляпти. Чуқурлик ўрни махсус мосламалар, қум ва унумли тупроқ аралашмаси билан тўлдирилгач, устига чет элдан келтирилган тайёр табиий чим ётқизилади.  Халқаро талабларда кўрсатилганидек, майдоннинг чеккасига нисбатан ўрта ҳудуди 20 см баландликда жойлашиши зарур. Шуҳратбек Суюнов раҳбарлигидаги усталар бу борада ҳам ўз маҳоратларини ишга солиб, майдон ҳолатини талабга жавоб берадиган ҳолатга олиб келиш учун барча зарур чораларни амалга оширишади. 

Нафақат пойтахтимиз, балки мамлакатимизнинг бош футбол аренаси ҳисобланган  “Миллий” стадиони янги мавсумда миллий ва бошқа терма жамоаларимизнинг бир қатор халқаро турнирларини қабул қилишга тайёр бўлади. 

Манба: Stadion
Киритилди: 21:57, 10.01.2019.
Ўқилди: 11152 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.