Англиянинг “Эвертон” клуби “Челси” ҳужумчиси Миши Батшуайи билан шартнома имзолашга яқин.
Goal нашрининг хабарига кўра, “Эвертон” футболчини қишки трансфер ойнасидаёқ жамоага олиб келмоқчи. Жамоа футболчи учун 18 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Батшуайи айни дамда “Валенсия” сафида ижара асосида ўйнамоқда.