“Ювентус” ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала жамоадоши Криштиану Роналду ва ватандоши Лионель Месси ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
“Роналду билан жамоадош, Месси билан битта терма жамоада ўйнаганим мен учун катта бахт. Уларни бир-бирига таққослаб бўлмайди. Чунки, улар бир-ҳил даражадаги футболчилар.
Криштиану ва Лео бир-бирига ўхшамайди аммо, иккиси ҳам жуда кучли футболчилар ва ҳар қандай ҳимоячига бош оғриқ бўлади. Криштиану машғулотлар вақтида тинмайди. Ундан ўрнак олса бўлади”, - дейди Дибала.