Ҳозиргина якунланган учрашувда ҳамюртларимиз қўшниларимизга ҳеч қандай имкон қолдиришмади.
Сезган бўлсангиз, учрашув ҳудди ўн дақиқа давом этгандек тез ўтиб кетди.
Бугун юртдошларимиз жаноб Купернинг кўрсатмаларига тўлиқ риоя қилишди.Чиройли ва ўта муҳим ғалабани қўлга киритишди натижада ўз гуруҳида 1-ўринга кўтарилиб олди! Учрашув ҳақида қисқача изоҳ:
Вазиятлардан фойдалана олмаслик касаллигидан анча фориғ бўлганимиз Уммон ва Туркманистон термаларига қарши учрашувларда шундоққина кўриниб турибди. Тўгри, жамоамиз иккинчи бўлимда бир нечта имкониятларни қўлдан бой беришди, лекин тан олиш керак 2-бўлимга келиб термамиз аллақачон 3 очкони чўнтакларига солиб қўйишган эди. Гуруҳимиздаги иккинчи ўйинда эса Япония термаси баҳсли пеналтидан урган голи эвазига қийин ғалабани қўлга киритди. Тўгриси, «самурайлар» ҳам Уммон устидан осонлик билан ғалаба қозонишни уддасидан чиқа олишмади.
Жамоамиз бугунги учрашувда ўзларини ўта эркин тутишди ва исталган услубларда ҳужумлар уйиштиришди. Афсуски, иккинчи бўлимда кўплаб вазиятларни кўкка совиришди. Уларни ҳам тушинса бўлади. Асосий вазифа ҳал бўлди.Голлар фарқи борасида Япониядан ўтиб кетдик. Энг асосийси, 3- турдаги ҳал қилувчи ўйин олдидан ортиқча жароҳатларсиз, карточкаларсиз омон-эсон етиб олишни муҳимроқ санашди ,шекилли, голлардан бизни маҳрум этишди.
Бу ғалабадан сўнг Ўзбекистон муддатидан аввал кейинги босқич масаласини ҳал қилган Осиё грандлари қаторига қўшилди.
Бугунги йирик ҳисобдаги ғалаба билан мухлисларимизни табриклаб қоламиз. Ғалабаларимиз бардавом бўлсин!