Кириш Регистрация

Asian Cup. Ўзбекистоннинг нимчорак финалдаги рақиби ким бўлади?

Баҳо:
+ | -

Осиё Кубогининг «F» гуруҳи иштирокчиси Ўзбекистон термаси якшанба куни Туркманистонни мағлуб этиб, муддатидан олдин плей-офф раундига йўлланма олди. Табиий равишда жамоанинг кейинги босқичдаги рақиби ким бўлиши масаласида саволлар туғилмоқда.

Аввало, шунга аниқлик киритиб ўтиш керакки, Ўзбекистон гуруҳ ғолиблигини қўлга киритиши учун охирги турда Япония билан дуранг ўйнаши кифоя. Регламентга кўра, очколар тенг келган ҳолатда аввало ўзаро ўйинлар нисбатига қаралади; агар очкоси тенг жамоалар сони иккита бўлса ва ўзаро тўқнашувда дуранг кузатилса, у ҳолда гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда қайд этилган тўплар нисбатига аҳамият қаратилади.

Шу жиҳатдан ҳам 2-турда Туркманистон тўртта тўп фарқи билан мағлуб этилгани айни муддао бўлди. Япония туркманлар билан илк турда учрашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди; Уммон билан ҳам минимал 1:0 ҳисоби қайд этилди. Демак, 3-тур олдидан Ўзбекистон +5 (6-1), Япония эса +2 (4-2) тўплар нисбатига эга.

Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши шуниси билан аҳамиятлики, «F» тўртлигининг иккинчи ўриндаги вакили нимчорак финалда «B» квартетида иккинчи бўлган терма жамоа билан тўқнаш келади.

«B» гуруҳида Австралия ўзаро ўйиндаги мағлубият сабабли биринчи ўринни Иорданияга бой бериб бўлган. Кейинги поғона банд этилиши учун эртага Сурия билан камида дуранг қайд этилса бас. Сурия дастлабки икки ўйинда ҳам гол ура олмаганини эътиборга олсак, бу вазифа «кенгурулар» учун қийинчилик туғдирмаслигини тахмин қилиш мумкин.

Демак, Эктор Купер пайшанба куни Японияни мағлуб этиши ёки дурангга эриша олиши керак. Акс ҳолда, японлардан қабул қилинган мағлубиятдан тўрт кун ўтиб, Австралияга қарши майдонга чиқишга тўғри келади. Тескари вариантда эса Япония–Австралия жуфтлиги юзага келади ва чемпионликка даъвогар икки жамоадан бири нимчорак финалдаёқ турнир билан хайрлашади.

Ўзбекистон гуруҳ ғолиблигини қўлга кирита олган тақдирда, шу куни Япония билан ўйин якунига етганидан сўнг бошланадиган Саудия Арабистони –Қатар учрашувида енгилган жамоани плей-оффда кутиб олади. Икки араб жамоаси дуранг ўйнаса, тўплар нисбатига кўра Саудия Ўзбекистон қаршисидан чиқади.

Саудия Арабистонини ҳам, Қатарни ҳам охирги иккита Осиё Кубогида мағлуб этганмиз. Араблар тўсиғидан сўнг чорак финалда катта эҳтимол билан Иордания билан ўйнашга тўғри келади. Сенсациялар кузатилмаган тақдирда ярим финалда Эрон терма жамоасига дуч келишимиз мумкин.

Манба: Tribuna
Киритилди: 11:22, 14.01.2019.
Ўқилди: 25269 марта.
Фикрлар: 23 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6869]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3325]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3032]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2924]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2105]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1918]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1903]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1799]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1685]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1660]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик