Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

Жавоҳир Сиддиқов: "Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси, Туркманистонга қарши ўйинда ҳисобни очишга муваффақ бўлган Жавоҳир Сиддиқов ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Дастлабки иккита ўйинда ғалаба қозониб, кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилганимиздан жуда хурсандмиз. Японияга қарши ўйинда ҳам фақат ғалаба учун майдонга тушамиз.

Туркманистонга қарши ўйин мен учун алоҳида аҳамият касб этди. Мазкур учрашувда миллий терма жамоа таркибидаги илк голимни уришга муваффақ бўлдим. Бу мен учун тарихий кун бўлиб қолади. Энди голларим сонини ошириб боришга ҳаракат қиламан.

Туркманистонга қарши ўйинда гол урган футболчиларнинг барчаси 25 ёшгача бўлган футболчилар. Яъни биз ёш авлод вакилларимиз. Тажрибали футболчилар билан ёнма-ён тўп суриб, кўп нарсани ўрганяпмиз. Мақсадимиз, келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида кўплаб ғалабаларга эришиш, Ватанимиз жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилиш.

Биз Осиё Кубогига катта мақсадлар билан келганмиз. Ана шу мақсад йўлида бор кучимизни сарфлашга тайёрмиз", - деб айтиб ўтди Жавоҳир Сиддиқов.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 12:47, 14.01.2019.
Ўқилди: 6794 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик