Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай - Аргентина
15/11 05:00 Эквадор - Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Осиё кубоги - ғолиблиги учун даъвогарлар

Баҳо:
+ | -

Мана, биз интиқлик билан кутган Осиё кубогининг 2-тури ҳам ўз якунига етди. Бу турнир ўзининг янги формати ва кутилмаган натижалари билан ёдда қолмоқда. Бугун қайси термалар чемпионлик учун курашишга қодир эканлигини таҳлил ва тахмин қилиб кўрамиз

Япония

«Кунчиқар юрт» вакиллари ҳудди биз сингари гуруҳдаги ўйинларда ғалабаларни катта қийинчилк билан қўлга киритганига қарамасдан, барибир чемпонлик учун асосий даъвогар бўлиб қолаверади. Маҳалий бош мураббий қўл остида ҳаракат қилаётган футболчиларнинг аксариятини ёшлар ташкил этишини ҳисобга олсак, жамоада ғалабага чанқоқлик ҳар қачонгидан кўпроқ

Жанубий Корея

Бир неча йиллардан бери бу турнирда асосий фоворит дея қайд этилсада, чемпионликсиз уйига қайтаётган қитъамиз гранд термаси бу сафар анча жиддий тайёргарлик билан келган. 3-турдан бошлаб Сон Ҳюн Миннинг жамоага қўшилишини ҳисобга олсак,Жанубий Кореяда имконият яхшигина ошиши аниқ.

Иордания

Беркелманс бошчилигидаги Иордания термаси рақибларига қарши ҳудди пистирмадан отилиб чиққандай хавфли қарши ҳужумларга таянган терма ҳозирда ўз гуруҳида 1-ўринни деярли нақд қилиб улгурди. Бу жамоа агар ўйиндан-ўйинга очилиб боришни уддалашса, чемпионлик учун имконият уларда ҳам мавжуд.

Эрон

Осиёдаги 1-рақамли терма жамоа ҳозирда «даҳшатли» формада! Кейрушнинг ўйин фалсафаси бир неча йиллардан бери Эрон термасининг ўйин услубини шакллантириб бормоқда. Ҳозирда форслар турнирнинг яққол фоворитлари деб айта оламиз.

Хитой

ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган италиялик мураббий қўл остида ҳаракат қилаётган терманинг имкониятлари жуда юқори эканлиги аниқ. Боз устига, жисмоний тайёргарлик ҳам ҳозирда Хитой термасида ажойиб кўринишда. Кучли ички чемпионатда тобланган маҳаллий футболчилар Осиё кубогида йўқолиб қолишмаслиги аниқ. Липпи Хитой термаси учун алоҳида тайёргарлик режасини ишлаб чиққани ва уни амалда ижобий қўллаётганидан кўриниб турибди-ки, Чин мамлакати вакилларида ҳам узоқроққа бориш имкони мавжуд

Ўзбекистон

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз кечаги ғалабадан сўнг ўз гуруҳида биринчи ўринга кўтарилиб олди. Тўгри, қўшниларимиз билан бўлган учрашувдаги ғалаба бизнинг қандай кучда эканлигимизни ҳозирча тўлиқ кўрсатиб бера олмади аммо шуни айтиш жоиз-ки, Купернинг ўйин фалсафаси аста-секинлик билан термамиз ўйинларида кўринмоқда. Айниқса, ўткир паслар ва жамоавий прессинг ҳамюртларимизга бу турнирда ғолиблик олиб келиши мумкин. Россия майдонларида ўтган Мундиалда ҳам Франция ҳимояга катта урғу берган ҳолда хатосиз ўйнаб, чемпионликни қўлга киритгани сўзимизга исбот бўла олади. Биз миллий терма жамоамизга чин юракдан омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 18:41, 14.01.2019.
Ўқилди: 6882 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.