Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

«Нефтчи» назорат ўйинида «Турон»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

14 январдан яна машғулотларга қайтган Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда. Бугун куннинг иккинчи ярмида Яйпаннинг “Турон” жамоаси Қиргулига ташриф буюрди ҳамда ушбу жамоага қарши 2 та ўртоқлик ўйини ташкил қилинди.

Биринчи ўйинда “Нефтчи” U-18 футболчилари “Турон” ёшлари билан беллашдилар. Ушбу баҳсда мезбонлар 6:1 натижасида ғолиб бўлишди.

 Иккинчи ўйинда “Нефтчи” жамоаси аралаш таркиб билан ҳаракат қилди. Унда Баҳром Ҳайдаров шогирдлари Ҳамидулло Абдуҳамидов томонидан киритилган ягона гол эвазига ғолиб бўлишди. 1:0.

Маълумот ўрнида, ўтган мавсумда “Истиқлол” таркибида ижарада бўлган Ҳамидулло Абдуҳамидов ҳамда Асилбек Ғойибжоновлар “Нефтчи”га қайтарилди. Ўйинда “Нефтчи” мураббийлар штаби жамоа йиғинида бўлиб турган бир қатор янги футболчиларни кўрикдан ўтказишди. Фарғоналиклар “Турон”га қарши қуйидаги таркибдан фойдаланишди:

Асосий таркиб: Фаррух Турдалиев, Миржамол Неъматов, Асилбек Ғойибжонов, Жамшид Қобулов, Шахзодбек Усмонов, Дилёр Ирматов, Илҳом Вахобов, Илҳом Ибрагимов, Достон Рашидов, Шерзод Ҳакимов, Ҳамидулло Абдуҳамидов

Захира: Шуҳратилло Рахмонов, Хуршид Асқаралиев, Абдужалил Маназаров, Шоҳжахон Рўзиматов, Отабек Зокиров

“Нефтчи” машғулотларни Қиргулида давом эттирмоқда. Жамоа ой сўнггида Фарғона вилояти “Хоким Кубоги”да иштирок этади.

Манба: Fc Neftchi
Киритилди: 18:57, 16.01.2019.
Ўқилди: 2903 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.