Таниқли мутахассис Равшан Ҳайдаров Осиё Кубогидан ўрин олган Ўзбекистон - Япония учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Авваламбор, йигитларимиз кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилишгани билан табриклайман. Минимум вазифа бажарилгани ташқи босимни камайтиради. Кейинги ўйинларда футболчилар янада кучлироқ ўйин намойиш қилишларига ёрдам беради. Японияга қарши ўйинда босим йўқ бўлса-да, масъулият бор. Футболчиларимиз ғолиблик руҳини йўқотмаслик учун ҳам бу ўйинда ғалаба учун ҳаракат қилишади.
Мураббийлар штаби футболчиларимизни Японияга қарши ўйинга тўғри тайёрлашларига ишончим комил. Плей-офф ўйинидан олдин Японияга қарши учрашув жуда ҳам қўл келади. Бу ўйинда ғалаба қозонадиган бўлсак, ўзимизга бўлган ишончимиз янада ортади. Футболчиларимиз ўйиндан-ўйинга кучайиб боришмоқда. Албатта, Япония кучли рақиб. Лекин бизнинг йигитлар бугун чиройли ўйин намойиш қилишларига ишонаман.
Японияга қарши ўйинда терма жамоамизга омад тилаб қоламан!" - дейди Ҳайдаров.
«Атлетико»да Альвареснинг кетиши мумкин бўлган ягона шарт маълум қилинди [3849]
Энцо Фернандес «Барселона» ва «Реал» ўртасида танлов қилди [3604]
Альварес «Барселона» билан келишувга эришди. [3377]
Рафинья голини нега "Ўргимчак одам" услубида нишонлаганини тушунтирди [2968]
«Барселона» ярим ҳимоячи учун 140 миллион евро тўлашга тайёр [2806]
Шомуродов ва Файзуллаевнинг «Трабзонспор»га қарши баҳсдаги ўйинига баҳо берилди [2350]
Беҳруз Каримовнинг «Лугано»даги рақами маълум бўлди (Фото) [2225]
"Манчестер Юнайтед"нинг янги трансфери тиббий кўрикдан ўтди [2086]













