Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Австралияга қарши ўйин олдидан ЎФА Матбуот хизматига ўз фикрларини билдиб ўтди.
"Японияга қарши терма жамоамиз яхши ўйнади. Аммо мағлубиятга учраш ҳамиша ёқимсиз. Футболда ғалаба билан мағлубият ёнма-ён юради. Терма жамоада ички муҳит аъло даражада, барча кейинги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда. Олдинга қараб интилиш кераклигини барча яхши тушуниб турибди. 21 январь куни бизни жуда муҳим ўйин кутиб турибди, бу учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, бошқа йўл йўқ.
Осиё Кубогининг амалдаги соҳибини таслим этиш осон эмас, албатта. Австралия кучли терма жамоа. Аммо катта иштиёқ эвазига Австралия тўсиғидан ўта оламиз, деб ўйлайман. Ортимизда бутун Ўзбекистон қўллаб-қувватлаб турганини ҳис қилмоқдамиз. Бу бизга жуда катта куч бермоқда. Иложсиз нарсанинг ўзи йўқ!", - деди Одил Аҳмедов.
Эрон бош мураббийи Ўзбекистондан учралган мағлубият сабабини айтди [3254]
Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон - Эрон - 3:1 (видеошарҳ) [2690]
Ўзбекистон Осиё ўйинларида ярим финалга йўл олди [2605]
Ҳусановга «Челси»дан ташқари яна 3 та клубдан қизиқиш бор! [2390]
"Реал" футболчиси "Барселона"нинг кучини тан олди [2250]
Aichi–Nagoya-2026. 5-кун Ўзбекистон учун баракали бўлди [2016]
Осиё ўйинлари-2026: Ўзбекистон боксчилари уч жангда уч ғалаба қайд этди [2005]
Холанд терма жамоадаги голлари бўйича Роналдо ва Ибрагимовични ортда қолдирди [1849]
«Барселона» футболчиси Моуриньонинг гапларига жавоб қайтарди [1711]
«Барселона»нинг янги трансферлари Кубарсини ҳайратда қолдирди [1658]













