Эртага Австралияга қарши ўйин. Ё ҳаёт, ё мамот! Барча буни тушуниб турибди. Барча буни ҳис қилиб турибди. Менга энг ёқаётгани, бош мураббий ва йигитларда қўрқув йўқ. Улар руҳан тайёр ўйинга. Майдонга чиқишга ва жанг қилишга тайёр!
Бугун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Қизиқарли томони, биз матбуот анжуманига ўхшаш тадбирларга ОФК томонидан ажратилган автомашиналарда боряпмиз. Австралия бош мураббийи ва футболчи эса жамоа автобусида келишди. Уларга ажратилган машиналар банд бўлса керак, деб ўйладик. Йўқ, кейинроқ комиссар иштирокидаги митингга ҳам жамоа расмийлари автобусда келишди. Уларда ўзига хос шундай одат – ирим бор экан. Иккита одамми, битта одамми – фарқи йўқ, ҳар бир тадбирга жамоа автобусида боришаркан.
Матбуот анжуманида Купер анча ишонч билан гапирди. Шу билан бирга Австралияни кучли жамоа эканини ҳам айтиб ўтди. Табиийки, Австралия бош мураббийи Грэм Арнольд ҳам шунга ўхшаш фикрларни билдирган.
Эртага қизиқарли ўйин бўлади. Ҳар икки жамоа ҳам футбол ўйнайдиган жамоалар. Бир бирига футбол ўйнашга имкон берадиган жамоалар. Нейтрал мухлислар учун ҳам қизиқарли учрашув бўлиши аниқ.
Машғулотлар доимгидек кўтаринки кайфиятда ўтди. Футболчилар стандарт вазиятлардан гол киритишни машқ қилишди. Кейин қанотлардан ҳужум ташкил қилиш ва рақиб ҳужумларини бартараф этиш бўйича ҳам иш олиб борилди. Куперни ўзи футболчилар билан бирга майдонда роса югурди. Унинг ҳаракатларини кузатиб турган ҳамкасбларимдан бири ҳазил аралаш: “Иккинчи таймда 15-20 дақиқага майдонга тушишгаям кучи бор ҳали Куперни”, - деди.
Ҳақиқатан ҳам, унинг шижоатига қойил қолмай иложи йўқ. Эртага Купер учун ҳам жиддий синов. Японияга қарши ўйинда плей-офф масаласини ҳал қилиб бўлгандик. Шу сабабли натижа учун кўп қайғурмадик. Аммо эртага хато қилишга ҳаққимиз йўқ. Битта ўйин, ғолиб иштирокини давом эттиради. Мағлуб эса...
Бугун нимчорак финал ўйинларига старт берилди. Ўз гуруҳида учинчи ўринни олиб кейинги босқичга чиққан Вьетнам сенсацион тарзда пенальтилар сериясига кўра Иорданияни мусобақадан чиқариб юборди. Австралияни мағлубиятга учратган Иорданияни. Шунингдек, Хитой ҳам Тайланд устидан ғалаба қозониб кейинги босқичга йўл олди. Умид қилиб қоламизки, эртага биз ҳам уларнинг сафида жой оламиз!
Винисиусга асосий даъвогар жамоа номи маълум [3281]
«Реал» юлдузини 120 миллион еврога сотишдан бош тортди [3085]
ЖЧ-2026. Меринонинг голи Испанияни ярим финалга олиб чиқди [3059]
Куртуа ЖЧ-2026 ғолибини башорат қилди [3053]
"Барселона" футболчиси "ПСЖ"га ўтишга яқин турибди [3026]
Испания-Бельгия учрашувининг энг яхши футболчиси аниқланди (фото) [2019]
Кабо-Верде ҳимоячиси терма жамоага қандай келиб қолганини биласизми? [2012]
Жанубий Африка терма жамоаси ярим ҳимоячиси Адамс 25 ёшида вафот этди [1675]
ФИФА англиялик ҳакамларга Аргентина терма жамоасининг ЖЧ-2026 ўйинларида ҳакамлик қилишни тақиқлади [1641]
"Манчестер Сити" янги дарвозабон сотиб олганини эълон қилди (фото) [1598]













