Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

«Лотерея»да яна омадсиз бўлдик

Баҳо:
+ | -1

Осиё кубоги нимчорак финалдан ўрин олган Австралия ва Ўзбекистон ўртасидаги баҳс якунланди. Мазкур баҳсда Австралия терма жамоаси пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, чорак финалга йўл олди.

Ўйин Ўзбекистон терма жамоасининг устунлигида бошланди. Жамоалар биринчи бўлимда бир қатор ҳужумлар намойиш этди, бироқ икки жамоа дарвозабонлари гол ўтказишни истамади.

Иккинчи бўлимда эса Австралия бошқача куч билан майдонга тушди ва дарвозамиз томон катта куч билан бостиришди. Нестеровнинг маҳорати эвазига бир неча ҳавфли ҳужумлар қайтарилди. Ўйин охирида футболчиларимиз ўзларига келишди, бироқ Одилнинг зарбаси рақибга тегиб майдонни тарк этди. Юқори суръатда иккинчи бўлим ҳам якунига етди ва экстра таймлар белгиланди.

Экстра таймларда ўйин яна тенглашди десак бўлади. Футболчиларимиз бироз вақт чўзишга ҳаракат қилди лекин Австралия футболчилари ҳам бор кучи билан олдинга боришмади. Ўйин шу тариқа пенальтилар сериясига қадар етиб борди.

Пенальтилар сериясида Ислом Тўхтахўжаев ва Марат Бикмаевнинг хатоси туфайли Осиё кубогини тарк этдик

Осиё кубоги-2019. нимчорак финал

АВСТРАЛИЯ - ЎЗБЕКИСТОН 0:0

Пенальтилар серияси - 4:2

Милиган (1:0) — Отабек Шукуров (1:1)

Азиз Бехич (1:1, Нестеров) — Ислом Тўхтахўжаев (1:1, дарвозабон)

Робби Круз (2:1) — Икром Алибоев (2:2) 

Жанну (3:2) — Марат Бикмаев (3:2, дарвозабон)

Мэтью Лекки (4:2)

Огоҳлантиришлар: Том Рогич 19), Азиз Бехич (24), Грант Райан (109) — Ислом Тўхтахўжаев (3), Даврон Ҳошимов (46)

Австралия: Мэтью Райан, Милош Дегенек, Грант Райан, Марк Миллиган, Жейми Макларен (Апостолус Жанну 75), Крис Икономидис (Робби Круз 96), Азиз Бехич, Трент Сейнсбери, Авер Мабиль (Мэтью Лекки 68), Жэксон Ирвин, Том Рогич (Массимо Луонго 111)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Даврон Хошимов, Анзур Исмоилов, Ислом Тўхтахўжаев, Олег Зотеев (Фаррух Сайфиев 105), Достон Ҳамдамов (Азиз Турғунбоев 107), Отабек Шукуров, Одил Аҳмедов, Жалолиддин Машарипов, Жавоҳир Сиддиқов (Икром Алибоев 73), Элдор Шомуродов (Марат Бикмаев 104)

Бош ҳакам: Абдулраҳмон ал-Жассим (Қатар)

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:35, 21.01.2019.
Ўқилди: 8385 марта.
Фикрлар: 76 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6406]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [4918]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4097]

Анри жаҳон чемпионатидан чиқиб кетганидан сўнг Роналдуга мурожаат қилди [3451]

«Ливерпуль»дан кетган Салоҳнинг олдида иккита йўл бор [3204]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3113]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [2881]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [2866]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2487]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2126]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик