Испания кубогининг чорак финал босқичида «Барселона» «Севилья»га қарши баҳс олиб боради. Каталонияликлар бош мураббийи Эрнесто Валверде мазкур ўйинда жамоа етакчилари — Лионель Месси ва Серхио Бускетсга дам беришга қарор қилди.
Усмон Дембеле, Рафинья ва Самуэль Умтити жароҳат туфайли қайдномадан ўрин олишмаган бўлса, Жейсон Мурильо сариқ карточкалар йиғилиб қолгани боис ўйинни ўтказиб юборади.
Куни кеча "Барса" аъзосига айланган Кевин-Принс Боатенг эса кенгайтирилган таркибдан ўрин олди.
"Барселона"нинг "Севилья"га қарши ўйин учун кенгайтирилган рўйхати:
Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Стеген, Яспер Силлессен
Ҳимоячилар: Нелсон Семеду, Жерар Пике, Клеман Лангле, Жорди Альба, Сержи Роберто, Томас Вермален
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич, Денис Суарес, Филиппе Коутиньо, Артур, Карлес Аленья, Артуро Видаль, Рикард Пуч, Ориоль Бускетс.
Ҳужумчилар: Луис Суарес, Малком, Кевин-Принс Боатенг
«Севилья» – «Барселона» 23 январдан 24 январга ўтар кечаси Тошкент вақти билан 01:30да бошланади.