"МЮ"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо мавсум-2013/14 чемпионлиги учун "Манчестер Сити"дан совға олишга лойиқ иш қилганини айтди.
Мавсум-2013/14 чемпионлиги учун курашда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" курашган. Мавсум охирида "Сити" кетма-кет ғалабалар қозонишни бошлаган, "Ливерпуль" са Муориньо бошқарувидаги "Челси"дан мағлубиятга учраганидан сўнг (0:2) очколар йўқота бошлаган.
"Икки кундан сўнг ЕЧЛда "Атлетико" билан яримфинал ўйинини ўтказишимиз керак эди. Шунинг учун "Энфилд"га бошқа ўйинчилар билан бордим. Бизга натижа керак эди ва шундай ҳам бўлди. "Манчестер Сити" эса менга совға юбормади. Улар ўша ўйин туфайли чемпион бўлганлар", - эслайди Моуриньо.