Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Юртимиздаги энг кучли футбол шарҳловчилари. Топ-5 (stadion.uz версияси)

Баҳо:
+3 | -1

Футболнинг экранда янада жозибали кўриниши шарҳловчига боғлиқ. Шарҳловчи 90 дақиқа мобайнида мухлисларни диққатини стадиондаги учрашувга қарата олса, бу унинг ўз ишининг устаси эканлигидан далолат. Бугун ўзбек шарҳловчиларининг ўзтга хос рейтингини тузишга уриндик.

4-ўрин. Бобур Акмалов

Бу журналистнинг овозини радио тўлқинлари орқали эшитмаган футбол мухлиси бўлмаса керак. Унинг эшиттиришлари ҳозиргача ўзбек ва Европа футболи ҳақида очиқ-ойдин, эркин фикр билдирадиган ягона эшиттириш десак, адашмаган бўламиз. Бобур Акмалов ҳозирда энг прогресс кузатилаётган спорт шарҳловчиларидан бири. Бу топ бешлигимизга унинг радио орқали кўплаб мухлислар қалбига кириб борган самимий, шов-шувли эшиттиришлари сабаб бўлди. Биз Бобур Акмаловдан келажакда нафақат радио, балки телевидения орқали ҳам ажойиб шарҳларни кутиб қоламиз.

3-ўрин. Давлат Турдалиев

Раҳматли Давлат Турдалиев юртимиз футболи учун таъбир жоиз бўлса, ўртаниб кетар эдилар. Ҳозир ёдингизга Давлат аканинг термамиз енгилаётган дамларда айтган машҳур сўзларидан бирини келтирамиз

"Бизнинг футболчилар учун дарвозадан 3 ё 4 метр узоқликдаги масофа бўлса, иложи бўлса дарвозабон ҳам бўлмаса, ана шундагина хавфли вазият ҳосил қила олишади".

Бу инсон ўз шарҳлари давомида футболни статистика ва ортиқча маълумотлар билан тўлдириб ташламас, бор эътиборларини экранга қаратар, шарҳлари эса жайдари, ўзбекнинг сўзларидек содда ва тўғри эди. Ўзбек спорт журналистикасида ўз имзосини қолдира олган қаҳрамонимизнинг охиратлари обод бўлсин.

2-ўрин. Мирзаҳаким Тўхтамирзаев

Юртимизда кўплаб футбол мухлисларига эга, ўзининг бетакрор йўналишини топа олган, нафақат футбол шарҳловчиси, балки кўплаб филологларнинг устози Мирзаҳаким ака ўйинни ёқимли овоз ва бир меъёрда шарҳлашлари билан ажралиб турадилар. Мирзаҳаким ака нафақат футбол, шу билан бирга бошқа спорт турларининг ҳам билимдони саналади.

Улар ўйинни шарҳлаётганда ўзбекона сўзларни тиниқ талаффуз этишлари, адабий тил меъёрларига риоя қилишлари ўзбек тилига бўлган чуқур ҳурматларини ифодалайди. Айниқса, ўзбекнинг ҳеч кимда йўқ таг маъноли сўзларини кези келганда шундай қўллайдиларки, футбол ишқибозларининг завқи ошиб кетади. Мисол учун:

"Ана холооос?! Бундай вазиятдан гол ура олмасликнинг ўзи бир маҳорат..."

Мана шу иборалари уларнинг замонавий журналистикадаги ўзига хос фишкаларига айланган. Мирзаҳаким ака ўз ишига ўта маъсулиятли шарҳловчи. Қаҳрамонимиз ҳар бир ўйин олдидан шарҳга тайёргарлик пайтида соатлаб информация йиғар эканлару, лекин шунинг атиги 10 фоизини ўйин пайтида келтириб ўтар эканлар. Хулоса қилиб айтганда бу инсон футбол энциклопедияси десак, ҳақиқатга яқин бўлади.

1-ўрин. Даврон Файзиев

Даврон Файзиев нафақат Ўзбекистонда, балки бутун Ўрта Осиёда 1-рақамли шарҳловчи саналади. У инглиз ва рус тилида эркин сўзлаша оладиган замонавий шарҳловчи. Шу кунгача ёш бўлишига қарамасдан бир неча Чемпионлар лигасининг финал ўйинларини онлайн тарзда стадиондан шарҳлашга улгурди.

Даврон ўйинни жуда завқли шарҳлайди ва футболни яхши тушунади. У шарҳлаган ўйинларда мухлислар пауза ёки зерикишни сезмайдилар, шунингдек, шарҳлаётганида ҳеч нарса унинг эътиборидан четда қолиб кетмайди. Терма жамоа ёки клубларимиз ўйинларида олтин ўрталикни устамонлик билан ушлаб туради ва футбол ишқибозларининг эътиборларини тўлиқ ўзига қарата олади. Унинг бошқа шарҳловчиларимиздан ажралиб турадиган яна бир томони шундаки, у экрандаги ҳолатни эмас, кўпроқ экран ортидаги ҳолатни ёритишга уринади. Мана шу факторлар эвазига унинг шарҳларини қайта эшитсангиз яна қайта завқланаверасиз... Афсуски, у ҳозирда Ўзбекистон терма жамоаси ва клублари ўйинларини шарҳламаяпти...

Спортга бўлган эътиборингиз учун раҳмат! Хайр, саломат бўлинг…

Мутлоқ чемпион - Хайрулла Ҳамидов.

Футболни Хайрулла Ҳамидовдек шарҳлаш учун, ўзбекни Хайрулла Ҳамидовдек сева олиш керак. Бу инсоннинг серқирра ижодига бефарқ бирорта ўзбек футбол мухлиси топилмаса керак. Футболга оид яратган кўрсатувлари русчасига айтганда аллақачон «культовый» кўрсатувлар орасидан муносиб жой олган. Хайрулла Ҳамидов шарҳловчидан кўра кўпроқ футбол фанатига ўхшайди. Унинг сўзлари юракларнинг ич-ичига кириб боради.

Ёдингизга солайлик, Самвел Бабаян давридаги терма жамоамиз ЖЧ саралашининг сўнгги ўйинида Жанубий Кореяни енга оламаган учрашув… Ўша учрашув сўнгида Хайрулла Ҳамидов:

"Тезроқ матбот анжуманига борай, мен унинг (Бабаяннинг) кўзларига тик қарамоқчиман...", — деб айтган сўзлари ҳалигача ёдимда.

Хайрулла Ҳамидов шарҳ давомида гўё бу дунёдан узилиб қоладилар ва тўлиқлигича футбол оламига кириб кетадилар. Мен бу инсоннинг шедеврга айланган мақолаларини қайта-қайта ўқисамда, асло зерикмайман. Хайрулла акадан «Сиз шоирмисиз, журналистмисиз ёки спорт шарҳловчисими?», — деб сўраганларида «Мен спорт шарҳловчисиман»,-деб жавоб берган эканлар. Қаҳрамонимизнинг ўзбек футболини ёритишдаги хизматлари ҳар қандай ёш журналистлар учун ўрнак вазифасини ўтаса, ажаб эмас.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 20:20, 25.01.2019.
Ўқилди: 41205 марта.
Фикрлар: 56 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6884]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [3215]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [3101]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2354]

Арда Гюлер учун мавсум якунланди. Туркиялик юлдузнинг Жаҳон чемпионатидаги иштироки ҳам сўроқ остида [2105]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [2098]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1961]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1884]

Карло Анчелотти ЕЧЛнинг жорий мавсумидаги ғолибини айтди [1682]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1587]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик