Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

«Андижон» Руслан Мельзитдинов билан келишувга эришди

Баҳо:
+ | -

«Андижон»нинг навбатдаги хариди - Руслан Мельзитдинов. Тажрибали футболчи ўтган мавсум Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасида ўйнаганди.

Футболчилик фаолияти давомида, «Нефтчи», «Бунёдкор», «Бухоро», «Қўқон-1912», «Шўртан» ҳамда «Сўғдиёна» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган Мельзитдинов шу кунга қадар Ўзбекистон Олий лигасида (ҳозирги Суперлига) 200га яқин расмий учрашувда майдонга тушганини эътироф этиш лозим.

Шунингдек у ўз вақтида Ўзбекистон ёшлар, олимпия ва миллий терма жамоа таркибида ҳам расмий учрашувларда иштирок этган.

Руслан бундан ташқари икки бор ўзини хориж клубларида синаб кўрган, хусусан Қозоғистоннинг «Жетису» ва Эроннинг «Нафт МИС» жамоаларида маълум муддат фаолият юритиб қайтган.

1985 йил Фарғона вилоятининг, Қўқон шаҳрида таваллуд топган футболчи сўнгги йилларда майдонда марказий ҳимоячи вазифасини бажариб келмоқда.

Бугун «Андижон» ва Руслан Мельзитдинов ўртасида расман келишувга эришилди. «Бургутлар»нинг янги аъзоси бўлмиш Русланга бўлажак мавсумда омад тилаб қоламиз.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 04:49, 30.01.2019.
Ўқилди: 2402 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик