Кириш Регистрация
03/04 18:00 Хоразм 2-1 Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор 2-1 Машъал
03/04 20:15 Насаф 1-0 Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона
05/04 17:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
05/04 18:00 Кремонезе - Болонья
05/04 19:15 Валенсия - Сельта
05/04 21:00 Пиза - Торино
05/04 21:30 Реал Овьедо - Севилья
05/04 23:45 Интер - Рома
06/04 00:00 Алавес - Осасуна

Велоспортчимиз Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинига жўнаб кетди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Кеча велосипед спорти бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Алла Безуглова «Al Asayl» аёллар велоклуби таклифига биноан Бирлашган Араб Амирлигининг Дубай шаҳрига йўл олди. Айни пайтда мазкур клубда яна бир спортчимиз Диана Адельшинова ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этмоқда.

Ушбу йиғинларда қатнашишдан асосий мақсад спортчиларни 22-28 апрель кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган шоссе бўйича Осиё чемпионатига тайёрлаш ҳамда уларнинг ўқув-услубий, машқ жараёнлари самарасини ошириш, велоспорт соҳасидаги дунё андозалари ва амалиётларидан фойдаланиш, уларнинг профессионал маҳоратини оширишдан иборатдир.

Маълумот учун, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси БААнинг «Al Asayl» аёллар велоклуби билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйган. Бугунги кунга қадар велосипед спорти бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг бир қатор аъзолари мазкур велоклубида малака ошириб келдилар.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 04:49, 31.01.2019.
Ўқилди: 1629 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик