Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

ЎФА баёноти: Азиз Турғунбоев айбдор бўлса, у дисквалификация қилинади

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни кунларда футболчи Азиз Турғунбоевнинг қайси клубга тегишли эканлиги  масаласи долзарб бўлиб турибди.
 
Шу йилнинг 22 январь куни “Пахтакор” Азиз Турғунбоев билан 1 январь куни тузилган шартномани Чемпионлар лигаси учун рўйхатдан ўтказишга олиб келди. 28 январь куни эса клуб мазкур шартномага имзо қўйган футболчи “Навбаҳор” сафида хориж йиғинида иштирок этаётгани юзасидан шикоят аризаси билан ПФЛ бош директорига мурожаат йўллади.
 
Мазкур шикоят аризаси ПФЛ томонидан ЎФАнинг “Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмита”га оширилди. Комиссия тез кунлар ичида бу масала юзасидан иш бошлайди. Ушбу масала қонуний тарзда кўриб чиқилади ва ҳал этилади.
 
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда баъзи мухлислар томонидан Азиз Турғунбоев масаласи бўйича турли видеомурожаатлари эълон қилинмоқда. ЎФА бу видеомурожаатларни кўриб чиқди ва у ердаги мухлислар фикрини ҳурмат қилишини маълум қилади.

Шу билан бирга футболчининг трансфери билан боғлиқ ҳуқуқий масала видеомурожаатлар асосида эмас, қонуний йўл билан ҳал қилиниши кераклигини ҳам эслатиб ўтади.
 
Томонлар бир стол атрофида ўтириб, юзма-юз ҳолда футболчи ва унинг агенти иштирокида муҳокама олиб боришади. Агар бу масалада бирор клуб айбдор бўлиб чиқса, тегишли тартибда жазоланади. Агар айб футболчида бўлса, футболчи дисквалификация қилиниши мумкин.
 
Шундай экан, мазкур масала тегишли тартибда ҳал қилингунга қадар мухлислардан турли гап-сўзларга учмай, оқилона йўл тутишни ва ЎФАнинг якуний қарорини кутиш ҳамда ўша қарорни ҳурмат қилишни сўраб қоламиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 15:23, 31.01.2019.
Ўқилди: 6456 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [5126]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3471]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3471]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1906]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1410]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1401]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1382]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1373]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1352]

Туркия суперлигаси. Файзуллаев ассист қайд этган ва Шомуродов гол урган баҳсда «Башакшеҳир» ғалаба қозонди [1341]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик