Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 15:00 Аделаида Юн. 3-0 Тай По
17/09 15:00 Лион Сити Сэйлорс 1-1 Патхум Юнайтед
17/09 15:00 Матида Зелвия 2-0 Свай Риенг
17/09 17:15 Шангхай Шенхуа 2-1 Тампинес Роверс
17/09 17:15 Китчи 0-0 Кангвон
17/09 17:15 Пномпен Краун 2-1 Кучинг Сити
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
18/09 00:30 Малага 1-3 Вильярреал
18/09 11:30 Филиппин 0-2 Вьетнам
18/09 15:00 Ўзбекистон 2-0 Кувайт
18/09 15:30 Саудия Арабистони 2-0 Қатар
18/09 23:45 Монца - Сассуоло
19/09 00:00 Эспаньол - Эльче
19/09 00:00 Брентфорд - Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм - Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна - Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 18:00 Болонья - Торино
19/09 18:00 Удинезе - Кальяри
19/09 19:00 Брайтон - Арсенал
19/09 19:00 Эвертон - Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл - Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао - Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро
19/09 21:00 Рома - Интер
19/09 21:30 Сельта - Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест - Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция - Лацио
20/09 00:00 Севилья - Барселона

Соғлом рақобат учун ким кўпроқ курашяпти, ЎФА ёки клублар?

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсум ярмида Суперлига форматини ўзгартириш ҳаракатига тушишганди. Факт шуки, мавсум ўртасида ҳеч нарса ўзгармади, форматни сақлаб қолдик. Асаблар кетди, муҳими тўғри қарор чиқди.

Турғунбоев иши юзасидан кимнидир айбдор қилиб кўрсатмасдан маълумотлар бериб турдим. Чунки иш кўриб чиқилмаган, айбдор кимлигини ўзим ҳам билмайман. ПФЛ олдин нима сабабдан фаол бўлмаганини, нима сабабдан маълумот бермагани, мум тишлаганини тушунгандекман. Орамизда “Худо”сини айтиб, "берди"сига ўтмагунча тошбўрон қилиб юборадиган дўстларимиз ҳали ҳам бор. Қўрқоқнинг олдиндан мушт кўтариши деб тушундик.

Осиё кубогининг ўтиб олиши муҳим эди. Турғунбоев масаласи нафақат унинг ўзига, у орқали терманинг қолган футболчиларига ҳам таъсир қилиши мумкин эди. Энди эса ПФЛ талаби билан ЎФА иш очди (http://pfl.uz/news/sections/pfl/9994). Тез орада кўп нарса фош бўлади. Ҳаммасини сабр билан кутганларга минг раҳмат. Ҳақорат ёғдирганлар эса ҳали баъзи нарсаларни билишмайди, уларни очиқлашга ҳақим ҳам йўқ эди.

“Сурхон” масаласи худди ўтган йилги формат масаласидек бўлади деб умид қиламан. “Сурхон” А Про-лигада ўйнаши керак. На ПФЛ, на ЎФА уни Суперлигада ўйнайди деб баёнот бермасидан туриб, шу ҳақда овоза бошланибдими, демак, бошлаганлар ҳам жавоб беришлари шарт бўлади, айниқса улар мураббий бўлса ва айниқса шундай маълумот ёрдамида футболчилар билан шартнома тузаётган бўлса.

Илҳом Мўминжонов ва Рўзимбой Аҳмедов масаласи ҳам кўрилади. Шу вақтгача кўп нарсадан хабардор бўлган клуб ҳақиқатни айтармикин, деб кутилди. Кўринишидан, ишни ими-жимида қилиш осонроқ экан. Савол: соғлом рақобат учун ким кўпроқ курашяпти, ЎФА ёки клублар?

Диёр Имомхўжаев

 

Манба: Диёр Имомхўжаев телеграм канали
Киритилди: 17:32, 31.01.2019.
Ўқилди: 3249 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик