Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-0 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 0-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Ватани учун ҳеч нарсани аямайдиган машҳур футболчилар. (Ўрнак олса арзийди)

Баҳо:
+2 | -

Футболчиларнинг ҳайрия ишларини амалга ошириши ҳозирги кун учун янгилик бўлмай қолди. Роналдо, Месси, Зидан, Салоҳ сингари футбол қиролларининг эзгу ишлари тахсинга сазовор, лекин шундай футболчилар борки, ўз ҳайрли ишларини яширин амалга оширишади ва кўпинча омманинг эътиборидан четда қолишни хуш кўришади. Бугун ана шундай саховатли футболчилар ҳақида қисқача…

Месут Ўзил

У кариераси давомида деярли 50 га яқин инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга улгурган. Гап шундаки, у жуда қиммат турадиган жарроҳлик амалиётларини амалга оширишга қурби етмайдиган инсонлар учун операция пулларини тўлаб берган. Айниқса, Туркиядаги болалар саломатлиги учун моддий ёрдамини аямайди. Месутнинг кўплаб ҳайрли ишлари кўпинча сирлигича қолиб кетади ва шу сабабли унинг ҳайриялари ҳақида тўлиқ маълумот олишнинг иложи йўқ. Озил ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган йили 23 та жарроҳлик амалиёти орқали яна 23 та инсоннинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Майкл Эссиен

У ўзи туғилиб ўсган Авуто Брегу шаҳри аҳолиси учун жуда кўп эзгу ишларни амалга оширган. Унинг Гана ёшлари учун очган мактаб ва шифохоналари ҳозир ҳам фаолият олиб бормоқда. Эссиен, шунингдек, ёш футболчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи марказ ҳам бунёд этган. Майкл юрти равнақи учун футбол ортидан йиғган маблағининг деярли 35 %ни Ватани учун ҳаржлаб юборган асл ватанпарвар. Ўртамиёна футболчи учун бу қойилмақом натижа. Эссиен ўз шаҳри аҳолисининг азалий орзуси бўлган ичимлик суви билан уларни тўлиқ таъминлашга ҳисса қўшган. Ўзининг саховатпеша эканлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермайдиган қаҳрамонимиз ҳозирда Индонезия чемпионатида муваффақиятли тўп сурмоқда.

Дидее Дрогба

Бу футболчининг халқи учун қилган ишлари ҳақида бутун бошли китоб ёзса бўлади. Келинг, энг муҳимларини келтириб ўтамиз. Дидие доимо юртидан узоқда фаолият олиб борган бўлсада, ҳеч қачон Ватани тақдирига бефарқ бўлмаган. У ўзи туғилган «Фил суяги ўлкаси» да қурган мактаб ва шифохоналардан ҳозирда бир вақтнинг ўзида 3 миллион(!) аҳоли фойдаланади. Энг ҳайратланарлиси шундаки, ҳатто она юртида бошланган фуқоролар урушини тўхтатишга муваффақ бўлган. 2006-йилда ўтказилган мундиал олдидан қаҳрамонимиз ўз юртида қарийиб 15 кун давомида душманларни яраштиради ва халқни бирлаштиради. Унинг қаҳрамонлиги акс этган мақола жаҳоннинг энг нуфузли нашрлардан бири ҳисобланган «ТИМE» журналининг муқовасида «Дрогба дунёнинг энг қудратли 100 та инсонидан бири» номли сарлавҳа остида босиб чиқиларилади.

Бу тугатилган уруш миллионлаб инсонларнинг ҳаётларини сақлаб қолишга сабаб бўлгани тахсинга сазовор. Ватани тинчлиги учун ўлимни бўйнига олиб музокараларга киришган Дрогба, дарҳақиқат, миллат қаҳрамони десак, адашмаган бўламиз.

Yahyxo'ja Ulug'xo'jayev

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:59, 02.02.2019.
Ўқилди: 10919 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

АПЛ. “Манчестер Юнайтед” “Ливерпуль”дан устун келди ва ЕЧЛ йўлланмасини нақд қилди (видеошарҳ) [2361]

«Барселона» «Бавария»ни мағлуб этиб, аёллар ўртасидаги Чемпионлар лигаси финалига йўл олди [2239]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2028]

Фергюсоннинг тоби қочди [1997]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1603]

«Манчестер Юнайтед» - «Ливерпуль» ўйини олдидан Алекс Фергюсоннинг мазаси қочиб қолди [1586]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1386]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1381]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [1328]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1264]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик