«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Валенсия»га қарши бўлиб ўтган ўйинда (2:2) иккита гол уришга муваффақ бўлди.
Аргентиналик футболчи голларининг бирини пенальти орқали рақиб дарвозасига жойлади. "Кўк-анорранглилар" етакчиси учун мазкур гол фаолиятидаги Примера доирасида 11 метрли жарима зарбасидан киритган 50-тўп бўлди.
Месси Испания чемпионатида пенальтидан 61 марта зарба бериб, 50тасини голга айлантирган. «Реал»нинг икки нафар собиқ футболчилари Лионелга нисбатан пенальтидан кўпроқ гол уришган: Уго Санчес (71та пенальтидан 56та гол) и Криштиану Роналду (72та пенальтидан 61та гол).