"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси Испания Кубоги яримфиналининг биринчи ўйинда "Реал"га қарши ўйнамаслиги мумкин.
Аргентиналик футболчи "Валенсия"га қарши ўйинда олган жароҳати сабабли бугун умумий гуруҳда шуғулланмади.
Аввалроқ, унинг жароҳати жиддий ээмаслиги ва бугун умумий гуруҳда шуғулланиши айтилган эди.
Месси Испания чемпионатининг биринчи даврасида "Реал"га қарши ўйинда қатнашмаган, бунгача 11 йил давомида "класико"ни ўтказиб юбормаган эди.