“Реал” сардори Серхио Рамос жамоасининг жорий мавсумдаги ўйини ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
– Биз Чемпионлар лигаси, Ла Лига ва Испания кубоги учун курашамиз. Ҳозир бизнинг жисмоний ҳолатимиз яхши.
– Нега жорий мавсум пенальтиларни айнан сиз амалга оширяпсиз?
– Криштиану кетганидан сўнг масъулиятни ўз бўйнимга олишимга тўғри келди.
Паненка? Бундай услубда тепаётганимдан хурсандман ва мен бу услубим билан ҳеч кимни камситиш ниятим йўқ. Агарда кимни камситган бўлсам кечирим сўрайман”, - дейди Рамос El Hormiguero’га берган интервьюсида.