Франциянинг L'Équipe журнали Европа чемпионатларида фаолият олиб бораётган футболчилар орасида энг кўп маош олувчилар рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, "Барселона" сардори Лионель Мессининг ойлик маоши 8,3 миллион еврони ташкил қилади. Иккинчи поғонани "Ювентус" футболчиси Криштиану Роналду банд этди. Португалиялик футболчининг маоши Мессиникига нисбатан деярли икки баробар кам — 4,7 миллион евро (ойига). Кучли учликни Антуан Гризманн якунлаб берган бўлса, тўртинчи ўринда Неймар қайд этилган.
1) Лионель Месси («Барселона») – 8,3 миллион евро
2) Криштиану Роналду («Ювентус») – 4,7 миллион евро
3) Антуан Гризманн («Атлетико») – 3,3 миллион евро
4) Неймар («ПСЖ») – 3,06 миллион евро
5) Луис Суарес («Барселона») – 2,9 миллион евро
6) Гарет Бэйл («Реал») – 2,5 миллион евро
7) Филиппе Коутиньо («Барселона») – 2,3 миллион евро
8) Алексис Санчес («МЮ») – 2,28 миллион евро
9) Килиан Мбаппе («ПСЖ») – 1,73 миллион евро
10) Месут Ўзил («Арсенал») – 1,6 миллион евро
Изоҳ: Суммалар солиқлар чиқариб ташланмаган ҳолда кўрсатилган.