Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

«Металлург» Анталиядаги сўнгги назорат учрашувида ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Кеча Туркиянинг Анталия шаҳрида Бекободнинг “Металлург” жамоаси сўнгги – тўртинчи назорат учрашувида Россия Федерациясининг “Ленинградец” жамоасига қарши майдонга чиқди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашув бекободлик футболчиларнинг катта устунлиги остида ўтди. Кетма кет тинимсиз ҳужумлар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ самарасини берди ва пойтахт вилояти вакиллари рақиблари дарвозасига иккита тўп киритишди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Ислом Исоқжонов ҳисобни очган бўлса, биринчи тайм якунига етиб бораётган бир пайтда “Металлург” сафида кўрикдан ўтаётган Сергей Тумасян муваффақият қозонди.

Иккинчи таймда ҳам бекободликлар бир қатор хавфли вазиятлар яратишди. Аммо қулай имкониятлардан баъзида ҳужумчиларимиз самарали фойдалана олишмаган бўлишса, баъзида Ленинград вилояти жамоаси ҳимоячилари ишончли ҳаракат қилишди.

“Металлург” яна икки кун Анталияда йиғинни давом эттиради ва Ўзбекистонга 11 февраль санасида қайтади.

Назорат учрашуви.
“Металлург” – “Ленинградец” – 2:0 (2:0). Туркия. Анталия. 8 февраль 2019 йил.

Ҳакамлар: Д.Измайлов, Ю.Тихонюк, С.Васютин (ҳаммаси Қозоғистон Республикасидан).

Назоратчи: А.Горда.

Голлар: Ислом Исоқжонов, 28, Сергей Тумасян, 43.

“Металлург”: Зафар Сафаев, Аббос Отахонов, Камолиддин Тожиев, Андрей Шипилов, Станислав Андреев, Акбар Исматуллаев, Иброҳим Йўлдошев, Сергей Тумасян, Сервер Жепаров, Музаффар Музаффаров, Ислом Исоқжонов.

Заҳира: Карим Муҳаммедов, Зоир Жўрабоев, Аброр Тошқўзиев, Одил Абдумажидов, Дониёр Усмонов, Худойшукур Сатторов, Муҳаммад Исаев, Маҳмуд Қудратуллаев, Зоҳид Абдуллаев.

“Ленинградец”: Иван Будачев, Руслан Баширов, Никита Поваров, Айхан Гусейнов, Василий Пинчук, Данила Дятлов, Даниель Новицкий, Дмитрий Миронов, Руслан Казаков, Артем Семка, Никита Поляков.

Заҳира: Егорь Корцов, Максим Петров, Никита Хлусов, Сергей Костин, Андрей Блинду, Максим Астафьев, Егорь Спиридонов.

Киритилди: 14:48, 09.02.2019.
Ўқилди: 2665 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.