Кириш Регистрация

Ла лига. «Реал» Мадрид дербисини ишонч билан ўз фойдасига ҳал қилди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 23-тури доирасида «Реал» сафарда «Атлетико» клуби меҳмони бўлиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Бу орқали Солари шогирдлари бугунги кунга келиб, ўзларининг энг юқори формаларига чиқиб олаётганини исботлашмоқда.

"Қироллик клуби" бундан 3 кун аввал "Барселона"га қарши ўйин ўтказган бўлса, "матрасчилар" бир ҳафта дам олишганди. Мезбонлар рақибда чарчоқ аломати бор деб ҳисоблашди шекилли, улар ўйин бошидан кучли прессинг қўллаб, тезкор гол уриб олишга ҳаракат қилишди.

Аммо нисбатан тезкор голни меҳмонлар уришди. Бурчак тўпи ўйинга киритилганидан сўнг Рамос бош билан тўп йўналишини ўзгартирди, Каземиро эса чалқанча услубда дарвозани ишғол қилди. Орадан 9 дақиқа ўтиб Гризманн яккама-якка вазиятда Куртуани доғда қолдирди ва ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганида Хименес ўз жарима майдончаси ичида Жуниорни йиқитди. Белгиланган пенальтини Рамос аниқ амалга ошириб, "Реал"ни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда Альваро Мората бирга-бир вазиятда меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди. Аммо VAR тизими офсайдни қайд этди ва гол бекор қилинди.

Баҳснинг 74-дақиқасида Модричнинг узатмасидан кейин  Бэйл чап қанотдан жарима майдончасига ёриб кирди ва ўткир бурчак остида аниқ зарба берди — 1:3. Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида Томас Парти иккинчи "сариқ" туфайли майдондан четлатилиши туфайли "Атлетико" майдонда бир киши кам бўлиб қолди.

Натижада "Реал" муҳим ғалабани қўлга киритиб, 2-ўринга кўтарилиб олди. Кетма-кет иккинчи ўйинда мағлуб бўлган Симеоне жамоаси 3-ўринга тушди.

Испания Ла лигаси, 23-тур
Атлетико – Реал Мадрид 1:3 (1:2)
Голлар: 0:1 – 16 Каземиро, 1:1 – 25 Гризманн, 1:2 – 42, пенальти Рамос, 1:3 – 74 Бэйл.
Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Арьяс, Годин, Парти, Сауль, Лемар (Витоло, 59), Корреа (Родри Эрнандес, 65), Мората (Калинич, 71), Гризманн.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан, Регилон, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Васкес, Кроос (Себальос, 84), Винисиус Жуниор (Бэйл, 57), Бензема (Диас, 89).
Огоҳлантиришлар: Васкес (22), Гризманн (24), Хименес (41), Люка Эрнандес (58), Парти (62), Регилон (64), Модрич (66), Мората (68), Сауль (72).
Четлатиш: Парти (80).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:10, 09.02.2019.
Ўқилди: 5781 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.