Хабарингиз бор, "Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг болалиги анча оғир кечган.
Онаси Долореш Авейру турмуш машаққатлари туфайли ундан воз кечишга ҳам уринган. Қолаверса, отасининг спиртли ичимликларга муккасидан кетгани Роналдунинг болалигини янада оғирлаштирган. Роналду ўзини тиклаб олганидан кейин отасини даволатишга уринган, лекин ундан эрта айрилган. Ёдингизда бўлса, Манчестер Юнайтед сафида ўйнаб юрганида Криштиану отасининг ўлганини стадионда эшитган ва кўз ёшларини тийиб тура олмаганди. Эътиборингизга футболчининг отаси билан тушган камдан-кам суратларидан бирини ҳавола этамиз. ФОТО