Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатида учинчи тур баҳслари бўлиб ўтди. Мусобақа пешқадами «Семурғ» айнан шу турга келиб илк мағлубиятини қабул қилиб олди.
Жамоа «Тошкент»га 2:4 ҳисобида мағлуб бўлди. Иккинчи ўйинда эса «Ҳумо» «Бинокор» устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
«Бинокор» учта ўйинки ғалаба нималигини билмаяпти ва турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди. «Ҳумо» эса дастлабки турдаги мағлубиятдан сўнг ўзига келиб олди ва кетма-кет иккита ғалабадан сўнг «Тошкент» ва «Семурғ»га етиб олди. Ҳар уччала жамоа ҳисобида айни пайтда 4 очко мавжуд.