“Лион” президенти Жан-Мишель Олас чемпионлар лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган “Барселона”га қарши ўйин олдидан фикр билдириб ўтди.
“Сешанба куни бизнинг стадионимизда ўйин бўлади. Биз бундай ўйинлар ҳақида орзу қиламиз. Бу бошқача кеча бўлади. Бундай ўйинлар ҳар доим асабий руҳда ўтади. Ҳамма мағлуб бўлишдан қўрқади.
Биз “Барселона”га қарши ўтказган сўнгги ўйинимизда шарманда бўлганмиз (1:1, 2:5). Шунинг учун улардан ўчимизни олмоқчимиз. Бу ўйинга телбаларча тайёрланамиз”, - дейди Олас.