“Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманн “Райо Вальекано”га қарши ўйинда гол урди.
Франциялик футболчи сўнгги 9 та ўйинда “гол+пас” тизими бўйича 9 очко жамғарди.
Қолаверса, Гризманн “матрасчилар” сафида 130-голини урди. У гол уриш бўйича Фернандо Торресни ортда қолдириб клуб тарихида тўпурарлар рўйхатида бешинчи ўринга кўтарилиб олди.