Шу кунларда ЎФА мутасаддилари Европа бўйлаб сафар уюштириб, турли мамлакатлар футбол клублари билан музокаралар ўткаётгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Бугун Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг "Порту" клубига ташриф буюришди.
У ерда клуб академияси раҳбари Мария Тейшейра билан учрашиб, мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш, футболни оммалаштириш масалаларини муҳокама қилишди.
Музокаралар натижасида жорий йилнинг ёзида "Порту" клуби мамлакатимизда болалар футбол лагерини ташкил этиши бўйича келишувга эришилди.
Бу тижорий лойиҳа бўлиб, маълум миқдордаги маблағ эвазига болалар юртимизда ташкил этиладиган "Порту" клуби лагерида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Лагер иштирокчилари билан "Порту" клуби академиясидан ташриф буюрадиган болалар футболи мураббийлари турли мастер класслар ўтказишади. Шунингдек, улар учун турли машғулотлар ташкил этилади. Лагер иштирокчилари ўртасида ўртоқлик ўйинлари ўтказиш ҳам режалаштирилган.
«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда [8135]
«Реал» ўз юлдузларидан бири билан хайрлашади [6010]
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди [5886]
ЖЧ-2026 мураббийлари маошлари рейтинги: Ўзбекистон етакчилар қаторида [3368]
Пас «Реал» ва «Комо» ўртасида танлов қилди [3159]
«Манчестер Юнайтед» уч нафар футболчиси кетганини расман эълон қилди [2802]
Моуриньо «Реал»га ўтиш олдидан баёнот билан чиқди [2545]
Винисиус «Реал»ни текинга тарк этиши мумкин [2458]
«Челси» Гюлер учун қанча маблағ тўлашга тайёр эканлиги маълум бўлди [2407]













