Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

«Суперкубок»да ким фаворит?

Баҳо:
+ | -

Юқори савияда ўтказилаёган учрашув бугун Тошкент вақти билан 16:00да бошланишидан хабарингиз бор. Ушбу учрашув олдидан клубларнинг имкониятларини баҳолаб кўрамиз

«Локомотив»

Клуб бу мавсумни асосий снайпери Бикмаевсиз ўтказади. Бундан ташқари «Локо» Садриддин Абдуллаевни ҳам асосий рақиблари сафига ўтиб кетишдан тўхтата олмади. Андрей Фёдоров шогирдлари учун ушбу ўйин мавсумнинг илк расмий учрашуви бўлиб хизмат қилса, ажаб эмас. Бундан ташқари, бу мавсум «Локо» айтарли трансфер харидларини амалга оширмади. Балки клуб раҳбарияти Фёдоровнинг режаларини амалга ошириш учун шу футболчилар етарли деб ҳисоблаётгандир, яна ким билади дейсиз?

«АГМК»

Миржалол Қосимов бошчилигидаги «АГМК» ўзи учун тарих яратишда давом этмоқда! Клуб ўтган мавсумда ўз тарихида илк бор Ўзбекистон кубоги соҳибига айланган бўлса, бу мавсум ОЧЛ саралаш учрашуваларида иштирок этиб, янада юқори савияга кўтарилди. Клуб ўз имкониятлари даражасиданда баландроқ футболчилар билан шартнома тузмади. Қосимов ҳар доимгидек ёшларга ва ўз йигитларига ишонишда давом этмоқда!

Ўйиннинг фаворити ким?

«Локо» айрим камчиликларга қарамасдан ушбу учрашувда фаоворитлигича қолаверади. Клубдаги кўплаб футболчилар терма жамоамизга мунтазам чақирилиб турибди, аммо «АГМК» осонликча жон бермаслиги аниқ! Тартибли  футбол кўрсатувчи Қосимов бошчилигидаги олмалиқликлар яхшигина бош оғриқ бўлиши, ҳеч гап эмас! Халқаро ўйинлар ва финаллардаги тажриба панд бериб қўймаса, бугун олмалиқликларда ҳам имконият чакки эмас.

Умумий қилиб айтганда, бу учрашувни ўтказиб юбормаслигингизни тавсия қилар эдик. Сабаби, ўзбек футболи мухлисларнинг эътибори ва ташрифисиз ривожланиши қийин. Келинг, ўйинни ўз кўзингиз билан томошқа қилинг! Зеро, бу ўйин шунга арзийди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:42, 23.02.2019.
Ўқилди: 4165 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4215]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [3662]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2279]

Флик Ламин Ямал ва Фаластин байроғи ҳақида фикр билдирди [2156]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2104]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2006]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1892]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1793]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1463]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1415]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик